Тошкент шаҳрида VIII Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Фестиваль жорий йилнинг 26 апрель – 12 май кунлари "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройининг очиқ майдонида бўлиб ўтади. Кириш бепул.
Тадбирда Франция, Германия, Индонезия, Исроил, Полша, Руминия ва Швейцариядан ташриф буюрадиган жаз ижрочилари ва гуруҳлари иштирок этади.
Шунингдек, фестивалда Грегори Портер, Кенни Гарретт, Игор Бутман ва бошқа мусиқачилар қатнашади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!