$
11909.66 UZS
-24.58
152.28 UZS
-0.7
13588.92 UZS
-2.99
31° Кечаси 18°

Мигрантлар Ўзбекистонга уч ойда 3,3 млрд доллар пул жўнатмаларини амалга оширган

12:12 / 20.05.2025

Жорий йил илк чорагида мамлакатга мигрантлар жўнатган пуллар ўтган йил мос даврига нисбатан 800 миллион долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банкнинг “Пул-кредит сиёсати шарҳи”да маълум қилинди.

Ўзбекистонга жорий йил январь–март ойларида хорижий давлатлардаги меҳнат муҳожирлари 3,3 миллиард доллар пул юборди (2024 йил мос даврида 2,5 миллиард доллар). Бунда тушумлар йиллик ўсиши қарийб 32 фоизга етган. Шарҳда мазкур ўсиш мамлакатда даромадлар ошиши ўзгарувчанлигининг асосий омили бўлиб қолаётгани ёзилган. Пул ўтказмалари ҳажми ортиши асосий савдо ҳамкорлар валюталари мустаҳкамланиши ҳамда меҳнат ҳақи юқорироқ давлатларга мигрантлар оқими кўпайиши билан изоҳланган.

“Жорий йилнинг I чорагида ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақининг ўсиш суръати 18 фоизни ташкил этди. Алоқа ва ахборотлаштириш, молия ва суғурта соҳаларида ўсиш ўртача иш ҳақи ошишидан юқори шаклланган бўлса, таълим, ташиш ва сақлаш соҳаларида ўртача даражага яқин ўсиш қайд этилган. Пул ўтказмаларининг ижобий динамикаси ва иқтисодиётда иш ҳақининг ошиши аҳолининг умумий реал даромадларининг ошишига хизмат қилиб, ушбу кўрсаткич ўсиши I чоракда 9,8 фоизни ташкил этди”, – дейилади шарҳда.

Марказий банк таҳлилида уч ойда аҳоли жон бошига реал даромадлар ўтган йил илк чорагига нисбатан 7,6 фоизга ошган. Бўш иш ўринларини қидириш бўйича веб-саҳифалардаги эълонлар сони йил бошига нисбатан кўпайиб борган.

“Бўш иш ўринларининг ўсиши асосан чакана савдо ва хизматлар соҳаларида кузатилмоқда. Ушбу даврда иш қидирувчиларнинг меҳнат бозоридаги фаоллиги юқори бўлиб, меҳнат аризалари сони ҳам ўсишда давом этди. Иқтисодий фаолликни ўзида акс эттирувчи уй-жой билан боғлиқ битимлар динамикаси 2024 йилнинг охирги ойларида ижобий трендга ўтган ва ушбу тренд 2025 йилнинг дастлабки ойларида ҳам сақланиб қолмоқда”, – дея қайд этилади таҳлилда.

Аввалроқ Жаҳон банки Марказий Осиёдаги миграция масаласида тадқиқот тақдим этганди. Унда мигрантлар пул юбормаса, Ўзбекистонда камбағаллик сезиларли ошиши қайд этилган.



														
														Сохта хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланганлар ушланди

Сохта хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланганлар ушланди

Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди.
17:05 / 03.07.2026

														
														Ўзбекистон–Грузия ўртасида туристик ташрифлар сони ортиб бормоқда

Ўзбекистон–Грузия ўртасида туристик ташрифлар сони ортиб бормоқда

2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга 3 328 нафар Грузия фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
16:56 / 03.07.2026

														
														4 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

4 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 03.07.2026

														
														Ўзбекистонда аёллар эркакларга қараганда ўртача 4,4 йил кўпроқ умр кўрмоқда

Ўзбекистонда аёллар эркакларга қараганда ўртача 4,4 йил кўпроқ умр кўрмоқда

Ўзбекистонда 2025 йил якунларига кўра, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этди.
11:49 / 03.07.2026

														
														Фарғонада фуқаронинг 16 млн сўмини ўзлаштирган электр таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада фуқаронинг 16 млн сўмини ўзлаштирган электр таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида электр энергияси учун тўланган маблағни абонент ҳисобига киритмай, ўз эҳтиёжларига ишла…
11:41 / 03.07.2026

														
														Бугун, 3 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 3 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 31-33…
17:56 / 02.07.2026

														
														Таиланд аэропортида мамлакатдан наша олиб чиқмоқчи бўлган ўзбеклар қўлга олинди

Таиланд аэропортида мамлакатдан наша олиб чиқмоқчи бўлган ўзбеклар қўлга олинди

Таиланднинг Пҳукет халқаро аэропортида божхона ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида
14:26 / 02.07.2026

														
														Болага зўравонлик қилган боғча лицензиясидан айрилиши мумкин

Болага зўравонлик қилган боғча лицензиясидан айрилиши мумкин

Тошкент шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болага нисбатан зўравонлик қилгани ортидан боғча фаол…
12:19 / 02.07.2026

														
														Саида Мирзиёева: Генделнинг “Тамерлано” операси Парижда ижро этилди

Саида Мирзиёева: Генделнинг “Тамерлано” операси Парижда ижро этилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри Европанинг энг нуфузли
17:20 / 01.07.2026

														
														Чирчиқдаги барда 22 ёшли йигит марихуана билан ушланди

Чирчиқдаги барда 22 ёшли йигит марихуана билан ушланди

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
17:17 / 01.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Андижонда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ўқитувчи ушланди

Андижонда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ўқитувчи ушланди

Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини мансабдор танишлари орқали қайта олиб беришни ваъда қилган “Ватанпарвар” ташкило…
15:05 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга ҳукм қилинди

Қамчибек Ташиев 4 йилга ҳукм қилинди

Қирғизистонда шов-шувга сабаб бўлган “75 лар хати” иши бўйича ҳукм эълон қилинди.
09:10 / 03.07.2026

12:13 / 02.07.2026
Венесуэлада 8 кун вайроналар остида қолган эркак мўъжизавий тарзда қутқарилди

Венесуэлада 8 кун вайроналар остида қолган эркак мўъжизавий тарзда қутқарилди

Венесуэланинг Ла Гуаира шаҳрида кучли зилзиладан саккиз кун ўтиб вайроналар остидан тирик топилган 43 ёшли эркак қутқарувчил…
15:45 / 03.07.2026
2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:18 / 01.07.2026
4 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

4 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 03.07.2026
Ўзбекистон Грузияда элчихона очади:

Ўзбекистон Грузияда элчихона очади:

Тошкент ва Тбилиси ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги дипломатик алоқаларда муҳим қадам…
14:26 / 03.07.2026
Роналду жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги илк голини урди

Роналду жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги илк голини урди

Роналдунинг Жаҳон чемпионатларида киритган умумий ҳисобдаги голлари сони 11 тани ташкил қилмоқда.
16:50 / 03.07.2026
Саида Мирзиёева: Генделнинг “Тамерлано” операси Парижда ижро этилди

Саида Мирзиёева: Генделнинг “Тамерлано” операси Парижда ижро этилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри Европанинг энг нуфузли
17:20 / 01.07.2026
Фарғонада фуқаронинг 16 млн сўмини ўзлаштирган электр таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада фуқаронинг 16 млн сўмини ўзлаштирган электр таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида электр энергияси учун тўланган маблағни абонент ҳисобига киритмай, ўз эҳтиёжларига ишла…
11:41 / 03.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!