$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
17° Кечаси

Тошкентда бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал содир бўлди

12:05 / 17.11.2023

Ижтимоий тармоқлардаги “Қўйлиқ даҳасида бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал содир бўлди, алкоголь таъсирида бўлган бир гуруҳ шахслар бир аёл ва бир болани калтаклагани айтилмоқда”, деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди:

Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, мазкур ҳодиса 12 ноябрь куни содир бўлган.

20 яшар фуқаро Х.В. ўз танишлари 23 ёшли М.Б. ва 18 ёшли М.Алар билан Spark русумли автомобилда Мунис кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Қўйлиқ-5 даҳасига кетаётган вақтларида, 34 ёшли А.Б. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомобиль билан бир-бирига йўл бермай, ўртада келишмовчилик юзага келган.

Spark'даги йўловчилар - М.Б ва М.А. ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси А.Б. ва унинг шериги 21 ёшли Ю.М. ўзаро гап талашиб, жанжаллашишган.

Жанжал Spark ҳайдовчиси – Х.В. томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.

Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиларидан бири – М.Б. Тошкент Давлат стоматология клиникасига мурожаат этган. Шифокорлар томонидан фуқарога юқори лаб соҳаси эзилиши ва йиртилиши, шунингдек, чап ёноқ соҳаси шилиниши ташхиси қўйилган.

Жанжалда иштирок этган қолган фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 19-22 апрель кунлари кутилаётган ёмғир…
18:40 / 18.04.2025
BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC жамоаси ёввойи табиат ва мамлакатнинг ноёб қуш турларини сақлаб қолиш чоралари ҳақида фильм суратга олиш учун Ўзбекистон…
20:25 / 18.04.2025
Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Олий суд Россияда “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатди. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.
20:21 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

Бу ҳақда “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”г…
10:53 / 17.04.2025
Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 км² га ўрта…
11:29 / 17.04.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев айбдор деб топилди, бироқ жазоланмади

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев айбдор деб топилди, бироқ жазоланмади

Қирғизистоннинг Первомай тумани суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевни жиноятчи Азиз Батукаевни қамоқдан озод қилишда айбд…
21:06 / 17.04.2025
Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Фарғона ва Хитойнинг Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

“Фарғона–Урумчи–Фарғона” йўналишида авиапарвозлар йўлга қўйилади”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
12:29 / 17.04.2025
Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
12:53 / 17.04.2025
Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

Янги Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик 20 гектарлик океанариум қурилади

14 апрель куни Президент Мирзиёевга Янги Тошкентдаги Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда океанариум қуриш лойиҳаси тақ…
09:51 / 18.04.2025
Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги элчиси тайинланди

Ар-Риёд шаҳрида истиқомат қилаётган Нодиржон Турғунов Баҳрайн Қироллиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заянига ў…
20:18 / 18.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!