$
11963.23 UZS
50.85
155.35 UZS
1.96
13970.66 UZS
97.5
31° Кечаси 18°

Тошкентда ўрнатиладиган тиббий контейнерлар тезкор бирламчи тиббий хизмат кўрсатади

08:45 / 26.01.2023

Тошкентда ўрнатиладиган тиббий контейнерлар аҳолига стационар эмас, балки тезкор бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган тиббий контейнерлар хусусида танқидий фикрлар эълон қилинди.

Унда айтилганидек, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган. Бунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Бу муассасалар барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва 18 турдаги тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланади. Эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача ишловчи икки койкали “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.

Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган кексалар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда оилавий шифокорга катта енгиллик беради.

Фуқароларнинг эса оддий кўриклар учун ўз ҳудудидаги поликлиникага қатнашига зарурат қолдирмайди. Чунки улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилади.

Ушбу пунктларни жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу кичик муассасаларга электр энергия ва сув тармоқлари тортилиб, иссиқ ҳамда совуқ кунларда ҳаво мўътадиллигини таъминловчи мосламалар ўрнатилади.

Бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Ажратилаётган маблағлар эса кичик “поликлиника”да ҳам худди оилавий поликлиникалардаги шароитларни ҳозирлаш учун сарфланади.


Бу ҳам қизиқ

4 декабрь куни ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

4 декабрь куни ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

4 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб…
16:06 / 03.12.2025
Самарқандда 90 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахслар ушланди

Самарқандда 90 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахслар ушланди

ИИБ ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамкорлигида умумий баҳоси 14 миллиард 256 миллион сўм бўлган 90 килограммдан ортиқ г…
15:02 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда 3 киши вафот этди – ССВ

Гулистондаги портлашда 3 киши вафот этди – ССВ

Хабарга кўра, вазирлик ҳар бир бемор саломатлигини назоратига олган.
13:13 / 03.12.2025
Хитой фазога “Самарқанд-2028” номли сунъий йўлдош учиради

Хитой фазога “Самарқанд-2028” номли сунъий йўлдош учиради

Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” хабар берди.
10:23 / 03.12.2025
Президент топшириғи билан, Гулистондаги портлаш бўйича Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Президент топшириғи билан, Гулистондаги портлаш бўйича Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.
18:00 / 03.12.2025
Одам савдоси бўйича қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди

Одам савдоси бўйича қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди

Тергов ҳужжатларига кўра, ушбу аёл юқори маош ваъдаси билан қизларни алдаб Туркияга олиб борган, у ерда эса уларнинг фуқарол…
17:58 / 02.12.2025
Ўтин теришга чиққан икки фаластинлик бола Исроил дрони томонидан ўлдирди

Ўтин теришга чиққан икки фаластинлик бола Исроил дрони томонидан ўлдирди

“Кафанни очиб, уларни қучоқладим. Кичкина Жужумнинг боши узилиб кетган эди, Худо раҳмат қилсин… Қўллари кесилган, танасининг…
16:45 / 03.12.2025
2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп Ҳиндистондан талабалар келган

2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп Ҳиндистондан талабалар келган

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган ТОП-15 давлат фуқаролари номи маълум қилинди.
12:21 / 04.12.2025
Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival автомобилларини тақдим этди — нархлар расман эълон қилиниб, муҳим ўзгаришлар очиқлан…
14:56 / 04.12.2025
Тошкентда 17 кг наркотик сотишни режалаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тошкентда 17 кг наркотик сотишни режалаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

ИИВ хабарига кўра, Дастлаб, 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомобилини кўздан кечириш натижасида транспорт…
09:17 / 04.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!