$
12185.11 UZS
35.56
152.58 UZS
2.14
14081.11 UZS
-6.29
31° Кечаси 18°

Тошкентда сохта ДХХ ходими 3,5 йилга қамалди

10:23 / 07.10.2025

Тошкент шаҳрида ўзини Президент администрацияси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб юрган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги тезкор тадбирда ЙПХ ходимлари томонидан фуқаро Жавоҳир Орифжонов бошқарувидаги Lacetti тўхтатилган. Ҳужжатларни текшириш жараёнида ҳайдовчи ўзини ДХХ ходими эканини айтиб, йўл-патруль хизмати инспекторларига ДХХга тегишли бўлган гувоҳнома кўрсатган.

Шунингдек, Орифжонов уни қўйиб юборишларини илтимос қилиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи раҳбар танишига қўнғироқ қилган. Ушбу шахс ЙҲХ бошқармаси ходимига уни қўйиб юбориш бўйича кўрсатма берган.

Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўзини шубҳали тута бошлаган шахснинг маълумотларини текшириб кўрган. Натижада фуқаро кўрсатган хизмат гувоҳномаси қалбаки экани, ДХХга умуман алоқаси йўқлиги маълум бўлган. Гумонланувчи шу жойнинг ўзида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида Жавоҳир Орифжоновнинг қатор бошқа ишлари ҳам ошкор бўлган. У, одатда, ўзини президент администрацияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими сифатида таништирган ҳамда сохта мансабдор шахс сифатида шахсий масалаларини ҳал қилиб келган. Бунда у олдиндан тайёрлаб олган сохта гувоҳномалардан фойдаланган.

“Мен ўзимни президент администрациясида ишловчи Алишер ака Сулаймонов деб таништирганман. Ундан кейин ўзим яна қайтиб чиқиб, ўша кишининг жияни бўламан, илтимос, озгина ёрдамингиз керак, деб ўзимнинг ишларим тезроқ ҳал бўлиши учун ёрдам сўраганман. Жудаям нотўғри бу, кечиринглар мени”, — дейди 33 ёшли Орифжонов.

Суд ҳукми билан Жавоҳир Орифжонов Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган.

Тошкент шаҳри ИИББ Жавоҳир Орифжоновнинг жиноятларидан жабр кўрган фуқаролардан яқин орадаги ишчи ишлар органларига ёки 102 рақамига хабар беришларини сўраган.



														
														Қашқадарёда 2,4 млрд сўмлик “свет”ни ўмарган фермер хўжалиги аниқланди

Қашқадарёда 2,4 млрд сўмлик “свет”ни ўмарган фермер хўжалиги аниқланди

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 477 миллион сўмлик зар…
11:10 / 15.10.2025

														
														Россияда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган бола…
10:32 / 15.10.2025

														
														Собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга жиноят иши очилди

Собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга жиноят иши очилди

Ҳозирда мавжуд жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
08:32 / 15.10.2025

														
														Черногория ўзбекистонликларга визасиз режимни бекор қилди

Черногория ўзбекистонликларга визасиз режимни бекор қилди

Черногория ҳукумати Ўзбекистон ва яна бир қатор давлатлар фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди.
18:01 / 14.10.2025

														
														15 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
17:28 / 14.10.2025

														
														Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефо…
16:56 / 14.10.2025

														
														“Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!”

“Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!”

Президент маҳаллаларда тадбиркорлар учун инфратузилма яратиш ҳақида гапирди.
15:24 / 14.10.2025

														
														Сурхондарёда аёлларни пахта теримига мажбуран чиқариш ҳолати тасдиқланди

Сурхондарёда аёлларни пахта теримига мажбуран чиқариш ҳолати тасдиқланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарё пахта режасини биринчи бўлиб бажарган вилоят бўлгани эди.
15:08 / 14.10.2025

														
														Фарғонадаги “заправка”да Damas ёниб кетди

Фарғонадаги “заправка”да Damas ёниб кетди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
11:30 / 14.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Франция собиқ президентининг жазони ўташ муддати 21 октябрдан бошланади

Франция собиқ президентининг жазони ўташ муддати 21 октябрдан бошланади

Аввалроқ, суд Николя Саркозини қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
11:08 / 14.10.2025
ЖЧ-2026’да иштирок этувчи 28 та жамоа номи маълум бўлди

ЖЧ-2026’да иштирок этувчи 28 та жамоа номи маълум бўлди

Келаси йил АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиал иштирокчилари аниқланишда давом этмоқда.
09:03 / 15.10.2025
“Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма хурсанд” – Трамп

“Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма хурсанд” – Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, тинчликка эришилганидан яҳудийлар ҳам, мусулмонлар ҳам, араб давлатлари ҳам хурсанд бўлган.
14:55 / 13.10.2025
“Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!”

“Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор!”

Президент маҳаллаларда тадбиркорлар учун инфратузилма яратиш ҳақида гапирди.
15:24 / 14.10.2025
Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта иш бошлаши кутилмоқда

Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли” 1 ноябрдан қайта иш бошлаши кутилмоқда

Аввал йўналиш 18 октябрдан очилиши режалаштирилган эди, бироқ синовлар давом эттирилмоқда.
15:27 / 13.10.2025
Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жангига буйруқ берди.
12:59 / 14.10.2025
Самарқандда Агроинспексия ходими қўлга олинди

Самарқандда Агроинспексия ходими қўлга олинди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12:16 / 13.10.2025
Трамп Канада бош вазирини “президент” деб атади

Трамп Канада бош вазирини “президент” деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп 12 октябрь куни Канада бош вазири Марк Карнининг лавозимини чалкаштириб, уни “президент” деб ата…
12:36 / 14.10.2025
Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқон…
08:26 / 14.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!