“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган болаларнинг юртимизга қайтиши таъминланди”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Жумладан, 2008 йилда туғилган А.М., 2018 йилда туғилган З.О., 2018 йилда туғилган Ф.О., 2020 йилда туғилган И.О. ва 2023 йилда туғилган Т.С.ни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Челябинск вилояти Ижтимоий муносабатлар вазирлиги Васийлик ва ҳомийлик ишларини ташкил этиш маркази раҳбарияти билан музокаралар ўтказилган. Учрашув давомида томонлар масалага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, Бош консулхона ходими гувоҳлигида вояга етмаган фуқароларни топшириш ва қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни расмийлаштирадилар.
Вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари шу йил 11 октябрь санасида “Екатеринбург-Тошкент” авиарейси орқали ватанга кузатиб қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!