Тошкентда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари учун янги турар-жой мажмуаси очилди.
Очилиш маросимида ҳар икки давлатнинг ижодий жамоалари чиқиш қилди. Уч қаватли бинода 12 хонадон - икки, уч ва тўрт хонали квартиралар, шунингдек, учта меҳмон хонаси мавжуд.
Шунингдек, 70 ўринли банкет зали, ер ости автотураргоҳи, болалар ўйин ва спорт майдончалари, шинам дам олиш масканлари мавжуд. Мажмуа юқори сифатли қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда илғор технологиялар ёрдамида қурилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!