$
12017.04 UZS
26.78
160.63 UZS
-1.6
13712.64 UZS
-25.8
31° Кечаси 18°

Тошкентда Халқаро ҳунармандчилик институти ташкил этилади

12:23 / 06.12.2023

Ҳужжат лойиҳаси билан “Ҳунарманд” уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги иштирокида Халқаро ҳунармандчилик, бадиий санъат ва дизайн институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.

Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:

- ҳунармандчилик йўналишида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш, жумладан, “уста-шогирд” анъаналари асосида дуал таълим тизимини кенг жорий қилиш;

- ҳунармандчиликнинг анъанавий турларини сақлаб қолган ҳолда, замон талабларига мослаштириш ва ривожлантириш;

- ҳунармандчилик ҳамда замонавий архитектура, қурилиш, дизайн, тўқимачилик ва бошқа саноат соҳалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш;

- уста-ҳунармандлар томонидан мактабларда амалий сабоқ бериш амалиётини йўлга қўйишга услубий кўмаклашиш;

- ҳунармандчилик соҳасида амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий талаблар асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.

Институтда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда институт томонидан белгиланади.

Институтга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда институт томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Шартнома шартларига мувофиқ, институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом берилади. Институт ректори муассис томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Институтда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори муассис томонидан белгиланади.


Бу ҳам қизиқ

БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТнинг халқаро комиссияси Исроилни фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айбловчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда …
08:24 / 24.06.2026
11 кунлик “шодлик”: Илон Маск тарихдаги илк триллионер мақомини йўқотди

11 кунлик “шодлик”: Илон Маск тарихдаги илк триллионер мақомини йўқотди

Америкалик тадбиркор Илон Маск тарихдаги илк триллионер сифатидаги мақомини йўқотди.
14:10 / 24.06.2026
Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкоятларини сақлаб қолди

Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкоятларини сақлаб қолди

Бугун, 23 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Колумбия терма жамоаси Конго ДР устидан 1:0…
09:21 / 24.06.2026
Ўзбекистондаги автотранспорт воситалари сони қарийб 5 миллионга етди

Ўзбекистондаги автотранспорт воситалари сони қарийб 5 миллионга етди

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903,1 мингт…
16:41 / 22.06.2026
23 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

23 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 …
16:47 / 22.06.2026
Андижон, Фарғона ва Тошкентда энергия ресурслари ҳамда ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Андижон, Фарғона ва Тошкентда энергия ресурслари ҳамда ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Андижон вилояти, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида энергия ресурслари ҳамда ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш билан боғл…
16:31 / 22.06.2026
“Шундай кунлар келадики, ҳали Португалия Ўзбекистондан қўрқиб майдонга тушадиган бўлади” – Равшан Эрматов

“Шундай кунлар келадики, ҳали Португалия Ўзбекистондан қўрқиб майдонга тушадиган бўлади” – Равшан Эрматов

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Португалияга қарши учрашувдаги йирик ҳисобли мағлубият…
17:05 / 24.06.2026
Австралияда рекорд миқдордаги кокаин мусодара қилинди

Австралияда рекорд миқдордаги кокаин мусодара қилинди

Австралия Федерал полицияси (АФП) Сидней шаҳри ғарбидаги Лондердерри ҳудудида 2,7 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу мамлакат…
16:45 / 22.06.2026
Робахон Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди

Робахон Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди

Кеча, 22 июнь куни Олий суднинг янги раиси Робахон Анваровна Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ор…
09:10 / 23.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр билан учрашди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр билан учрашди

Остона шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администр…
11:00 / 22.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!