Солиқ қўмитаси банк карталарига келиб тушаётган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан жамоатчилик орасида пайдо бўлган муҳокамаларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган лойиҳа солиқ органларига янги ваколатлар бермайди ҳамда банк сирини бекор қилишни назарда тутмайди. Шунингдек, фуқаролар ёки тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига эркин кириш имконияти ҳам кўзда тутилмаган.
Қўмита маълумотига кўра, бундай ахборот алмашинуви механизмлари халқаро амалиётда кенг қўлланилади. Хусусан, ушбу тизим Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатларида ҳам амал қилади ва жаҳон стандартларига мос келади.
Солиқ қўмитаси мазкур тартибнинг асосий мақсади солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва иқтисодий жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашдан иборат эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!