Бугун, 22 июнь куни Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Вазирлик хабарига кўра, соат 09:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Пискент тумани “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:45 да етиб борган. Ёнғин соат 09:48 да қуршаб олиниб, соат 10:14 да тўлиқ бартараф этилган.
Маълум қилинишича, тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!