$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ва ичимлик суви вақтинча бўлмайди

10:54 / 05.06.2023

Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир, Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 18:00га қадар вақтинчалик ўчирилди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Бектемир туманининг: “Ийк ота” МФЙнинг Ораста, Фазилат, Муборак ҳамда Зартупроқ кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Чилонзор туманининг: Боғистон ҳамда Лутфий кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабар беришича, Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиш жараёнида 5 июнь 09:00 дан 6 июнь 09:00 гача Д-1000 мм тармоқларини кўчирилиши сабабли ичимлик суви вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани бўйича: “Дарё бўйи”, “Файзли”, Жалоир”, “Қипчоқ”, “Суғдиёна” маҳаллаларида. “Рерsi”, “Мўътабар”, “Пахта тола”, ғишт ишлаб чиқариш, керамика заводларида, божхона омборида. “Софдил” МФЙ Г-40 мавзеси, “Ўзгариш” МФЙ Сергели-5 мавзеси. “Ҳабибий” МФЙ Сергели-5 мавзеси, “Меҳригиё” МФЙ Сергели-6 мавзеси, “Янги Сергели” МФЙ Сергели 8 мавзеси, “Эзгулик” МФЙ Сергели 8а мавзеси, “Мададкор” МФЙ Сергели 7 мавзеси, “Зийнат” МФЙ Сергели 7 мавзеси, “Иттифоқ” МФЙ Сергели 2 мавзеси, “Нилуфар” МФЙ Сергели 2 мавзеси, “Бунёдобод” МФЙ, “Янги Бунёдобод” МФЙ Сергели-6 А мавзеларида.

Шу билан бирга мазкур ҳудуддаги барча давлат ва нодавлат муассасаларда, ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларида ҳам ичимлик суви тўхтатилади.

Янгиҳаёт тумани бўйича: “Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор” МФЙ 10-ҳудуд, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чароғон”, “Тошкент”, “Ибрат”, “Иқбол”, “Ҳумо”, “Янги Умид” МФЙ Сергели 5А, “Ёрқин ҳаёт”, “Орият” 8-ҳудуд, “Марҳамат”, “Гулшанобод” 9-ҳудуд, Тери-таносили шифохонаси, Ўликхона, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти, Нон ишлаб чиқариш корхонаси, 1-сонли туғруқ комплекси, металл заводи, 12-автобус саройи, КНС, “Грин парк” боғи.

Шу билан бирга мазкур ҳудудлардаги барча давлат ва нодавлат муассасаларда, ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларида ҳам ичимлик суви тўхтатилади.

Маълум қилинишича, ичимлик суви вақтинча тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.


Бу ҳам қизиқ

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайгани фонида Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди. Бу ҳақд…
12:12 / 10.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!