Измир вилоятида ўрмон ёнғинларини ўчираётган вертолёт сув омборига қулаб тушди. Бу ҳақда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли хабар берди.
“Экипажнинг уч аъзоси бедарак йўқолган, яна бир киши қутқариб олинган”, – дейилади хабарда.
Вазирнинг сўзларига кўра, алоқа бир кун аввал маҳаллий вақт билан соат 23:53 (Тошкент вақти билан тунги соат 01:53) да узилган.
“Текширувдан сўнг, вертолёт Мендерес минтақасидаги ўрмон ёнғинини ўчириш учун сув олиб кетаётгани ва Тахтали сув омборига қулагани маълум бўлди”, – деб ёзади Юмакли Х ижтимоий тармоғида.
Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, қирғоқ қўриқлаш хизмати ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича расмийлар жалб этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!