Францялик собиқ футболчининг фикрича, “Олтин тўп” соҳиби аллақачон маълум.
28 май куни “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”ни мағлуб этди (1:0).
“France Football нашрига ва “Олтин тўп” ғолибига овоз берганларга бир нарса айтмоқчиман.
Овоз беришни ўтазмасангиз ҳам бўлаверади. Бензема ғалаба қозонади, тамом”, – деди собиқ франсиялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси финалидан кейин эфирда.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема “Реал” билан бешинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Аввалроқ, франсиялик футболчи 2013/14, 2015/16, 2016/17 ва 2017/18-йилги мавсумларда турнир ғолиби бўлган.
Маълумот ўрнида, ҳужумчи жорий мавсум Мадрид клуби сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!