Таниқли актёр Умид Искандаров рафиқаси Рената Искандарова билан фарзандсизлик сабаб ажрашишга мажбур бўлгани ҳақида гапириб берди.
"Рената ҳар доим "Агар фарзандли бўлсам, ҳамма нарсани ташлаб, фақат у билан овора бўламан, кўп фарзанд кўраман" дерди. Аммо, бўлмади. Жуда кўп ҳаракат қилдик. ЭКО муолажаси ҳақидаги тушунчам бироз бошқачароқ, мен буни хиёнатдек ҳис қиламан. Бу муолажанинг тўғри эканлигини қаердан биламан? Бунга кескин қарши бўлмаганман, шунчаки "Бу нарса менга ёқмайди" деганман. Болалар уйидан фарзанд асраб олмоқчи бўлдик, лекин отам "Боланинг ота-онаси кимлар эканлигини билмайсан, келин рози бўлса яна бир марта уйлантириб қўямиз" дедилар. Иккаламизнинг ҳам таҳлилларимиз соппа-соғ эканлигимизни кўрсатган, шунчаки бир-биримизга мос келмаганмиз. Шуни бизга 6 йил деганда тушунтириб беришди. Америкалик шифокор фаолиятида мўъжизалар ҳам содир бўлгани, бунинг учун таваккал қилиб яшаш кераклигини айтган. Бўлмаса, бошқа оила қурсангиз, ҳаммаси яхши бўлади деди. Энди бизда ўзбекчиликда, амма-холалар меҳмонга келишса, янгилик борми деб тинмай сўрашади. Кўп нарса мана шундан бошланди», дейди Умид Искандаров.
Ижодкорнинг айтишича, иккинчи хотин олиш масаласи кўтарилгач, Рената Искандарова бунга рози бўлмаган. Турмуш ўртоғининг иккинчи рафиқаси фарзанд дунёга келтиргач, Умид Искандаровнинг иккинчи оиласи билан овора бўлиб кетишини тахмин қилиб, жавобини беришни сўраган. Оқибатда жуфтлик қанчалик қийин бўлмасин, келишган ҳолда ажрашишга қарор қилишган.
"Лекин баъзида соғинаман, бу кўринмас ипга ўхшаган нарса. Миллионлаб пулга ҳам ўша дақиқада уни қайтариб олиб келиб қўя олмайсан. Агар рафиқангизнинг қўли ширин бўлсаку, бу умуман бошқа бир нарса. "Ошхонанинг қироличаси" эди у" деди Умид Искандаров.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!