$
11778.45 UZS
5.5
₽
138.35 UZS
-2.79
€
13198.93 UZS
-25.62
31° Кечаси 18°

“uz” доменидаги 9,5 мингта сайт беҳаёлик ва зўравонликни тарғиб қилгани учун огоҳлантирилган

16:58 / 28.05.2022

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилиги раҳбари Асаджон Хўжаев зарарли ахборотларни интернет тармоқлари орқали тарқалиш ва уларнинг назорати хусусида тўхталиб ўтди.

2021-2022 йилларда веб-сайтларда диний ҳамда миллий-этник адоватни қўзғовчи 18 мингдан ортиқ материаллар аниқланган. Жами 3 134 та хорижий веб-сайтлар аниқланган бўлиб, улар порнография, зўравонлик, беҳаёлик ва нарко-хизматларни тарғиб қилувчи сайтлар бўлгани учун тегишли идоралар билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида уларга кириш чекланган.

“Ўзимизнинг веб-сайтларда ҳам бу каби қонунбузарликлар аниқланиб туради. Масалан, 9,5 мингта “uz” доменида рўйхатдан ўтган сайтларда беҳаёлик, маънавий бузуқлик, зўравонлик, қимор, алкогол ёки тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ёки тарғиб қилиш каби ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаб, 2022 йилнинг 1-чорагида жами 952 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ишларни амалга ошириб келяпмиз”, – дейди АОКА раҳбари.

Шунингдек, эгалари хорижда бўлган ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги канал ва шу каби платформаларда тарқатилаётган зарарли ахборотлар бўйича ҳам иш олиб борилаётгани ва бу борада хорижий маъмуриятлар билан алоқалар ўрнатилгани таъкидланди.

“Аммо бу борадаги ишлар қаноатлантирадиган даражада эмас, яъни юборилган сўровлардан 60-70 фоизигина кўриб чиқиляпти”, – дейди Хўжаев.


Бу ҳам қизиқ

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 7 октябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
17:48 / 06.10.2026
Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган Flydubai самолётида капитанига ҳужум қилиб, бошқарувни эгаллашга уринган иккинч…
12:30 / 04.10.2026
Ўлат хавфи фонида Трамп Россияга ёрдам таклиф қилди

Ўлат хавфи фонида Трамп Россияга ёрдам таклиф қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат касаллиги тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат …
15:24 / 06.10.2026
Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сонияг…
15:37 / 04.10.2026
Сурхондарёда уч туман ЙТҲ кўрсаткичлари бўйича «қизил ҳудуд» деб белгиланди

Сурхондарёда уч туман ЙТҲ кўрсаткичлари бўйича «қизил ҳудуд» деб белгиланди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қарори билан Узун, Бойсун ва Ангор туманлари йўл-транспорт ҳодисалари кўрсат…
09:47 / 06.10.2026
Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирмоқда. 9 октябрдан бошлаб Goog…
12:07 / 05.10.2026
Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

4 октябрь куни Centrum Air авиакомпаниясининг C6 316 Истанбул–Фарғона рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қ…
13:43 / 05.10.2026
Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми…
12:19 / 04.10.2026
Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Бугун Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишилди. Ҳозирда олийгоҳда тўртта таълим йўналиши бўйича қар…
09:38 / 06.10.2026
Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Ўзбекистонда дуал таълимни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. 2027/2028-ўқув йили якунидан бошлаб олий таълим …
11:28 / 04.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!