“Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан ҳамюртимиз ва унинг икки фарзанди Ватанга қайтарилди”, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Новосибирск шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган ушбу оилага консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилган.
Бош консулхона томонидан уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан авиачипталар сотиб олинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!