Статистика агентлиги 2023 йил январь-март ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг жорий йилги ташқи савдо айланмасини эълон қилди.
Кутилганидек, Тошкент шаҳридаги кўрсаткич (5,8 млрд АҚШ доллари) бошқа вилоятларга қараганда сезиларли даражада юқори. Кейинги ўринларни Тошкент (1,4 млрд АҚШ доллари) ва Андижон (1,2 млрд АҚШ доллари) вилоятлари эгаллаган.
Дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари):
– Қорақалпоғистон Р. – 124 млн;
– Андижон вилояти – 1,2 млрд;
– Бухоро вилояти – 343 млн;
– Жиззах вилояти – 266 млн;
– Қашқадарё вилояти – 129 млн;
– Навоий вилояти – 292 млн;
– Наманган вилояти – 310 млн;
– Самарқанд вилояти – 594 млн;
– Сурхондарё вилояти – 75 млн;
– Сирдарё вилояти – 215 млн;
– Тошкент вилояти – 1,4 млрд;
– Фарғона вилояти – 439 млн;
– Хоразм вилояти – 204 млн;
– Тошкент шаҳри – 5,8 млрд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!