$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Халқаро жиноят судининг Россияга қарши "иш"и ёхуд Путин жавобгарликдан қутулиб қоладими?

17:00 / 17.06.2022

Халқаро жиноят суди (ХЖС) Прокурори Карим Хон 28 феврал куни ўз баёнотида Россиянинг Украинага босқини устидан Халқаро жиноят суди текширувлари олиб боришини эълон қилган эди. Ушбу баёнотда Украинада бўлаётган жараёнда халқаро жиноятлар мавжуд эканлиги (агрессия, уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноятлар) ва кўплаб ХЖСга аъзо давлатлар (39 та аъзо давлат) томонидан Россияга қарши иш очиш бўйича мурожаатлар келиб тушган.

“Мен Украинадаги воқеаларни диққат билан кузатишда давом этаман ва яна вазминликка ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг амалдаги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақираман”, – деган Карим Хон.

EU’s Borrell welcomes election of Karim Khan as new Chief Prosecutor of the...

ХЖСнинг фундаментал ҳужжати 2002 йил 1 июлда кучга кирган Рим статути ҳисобланади. Ваҳоланки, Украина Рим статутининг иштирокчи давлати эмас, лекин у икки марта Статутнинг 12-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ўз ҳудудида содир бўлган – даъво қилинган жиноятлар бўйича суд юрисдикциясини қабул қилиш бўйича ўз ваколатларидан фойдаланган. Яъни ХЖС юрисдикцияси юқоридаги нормага асосланиб Украинада ўрнатилади.

Россияга келадиган бўлсак, Россия ХЖСга аъзо давлат эмас. У 2016 йилда ХЖСнинг Россия Қримни аннекция қилганлиги ҳақидаги баёнотидан кейин ўз аъзолигини тугатган. ХЖС Рим статутининг 13-моддасига кўра, уч ҳолатда ўз юрисдикциясини амалга ошириши мумкин:

– ХЖСга аъзо давлатнинг халқаро жиноятлар содир этилганлиги тўғрисида Прокурорга мурожаати орқали;

–  БМТ уставининг VII боби бўйича Хавфсизлик Кенгаши томонидан Прокурорга юборилиши;

–  Прокурор Рим статутининг 15-моддасидаги ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда.

Юқоридаги ҳолатларни таҳлил қилиб ўтадиган бўлсак, биринчидан, Украинага ХСЖга аъзо эмас, шу сабабли биринчи ҳолат рад этилади. Иккинчидан, БМТ Уставининг VII боби бўйича Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланган 5 давлатнинг розилиги талаб этилади. Ушбу беш давлат эса Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Хитой Халқ Республикаси ва Франция ҳисобланади.

Табиийки, Россия Хавфсизлик Кенгашида ўзига қарши овоз бермайди. Устига устак, Хитой Россия билан боғлиқ вазиятларда доимо бетараф  қолиши билан машҳур. Ўз-ўзидан иккинчи ҳолат ҳам рад этилади. Украина учун ягона “чиқиш йўли” 13-модданинг 3-қисми, яъни ХЖС Прокурорининг ўз ташаббуси билан Россияга қарши тергов очиши бўлиши мумкин.

Яна бир жиҳатни айтиб ўтиш лозимки, ХЖС давлатларни эмас, балки шахсларни жавобгарликка торта олади. Яъни Россия давлати ҳеч қачон жавобгар сифатида топилмайди. Лекин Путин ва мансабдор шахслар жавобгар деб топилиши мумкин.

Юқоридагилардан ташқари, ХЖС олдида бир нечта тўсиқлар мавжуд ва улар жиддий аҳамиятга эга.

Биринчидан, ХЖСнинг мажбурлов кучи мавжуд эмас, айниқса, Россиядек қудратли давлат олдида.

Иккинчидан, ХЖСнинг ҳарбий кучи йўқ эканлиги унинг қарорларини жуда ҳам оддий қоғоз сифатида қабул қилинишига олиб келади.

Учинчидан, халқаро ҳуқуқда Президентларнинг фуционал иммунитети мавжуд, яъни Президентлар бошқарув даврида улар ҳеч қандай жиноятга жавобгар сифатида топилмайди.

Бошқача қилиб айтганда, Путинни жавобгарликка тортиш учун камида унинг бошқарув даври тугаши кутилиши лозим.

Маълумот сифатида, 2024 йилда Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Хулоса қилиб айтганда, Халқаро жиноят суди Путинни айбдор ва жавобгар деб топгунча анча узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтиши лозим.

Хушназар Жўраев
ТДЮУ, Халқаро ҳуқуқ  ва қиёсий ҳуқуқшунослик факултети талабаси


Украина – Россия


														
														Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026

														
														Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россиянинг Бучан туманига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
17:09 / 29.08.2026

														
														«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

Россия президенти Владимир Путин ВГТРК пропагандачиси Павел Зарубинга берган «интервью»сида Киевнинг мақсади – Россия иқтисо…
15:22 / 23.08.2026

														
														Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Аёлларнинг Украина Қуролли Кучларига сафарбар қилиниши, ҳатто жароҳатсиз ҳам аёллар учун кўп сонли жароҳатлар ва соғлиқ муам…
17:31 / 15.08.2026

														
														Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига қаратилган ҳужумларни ўзаро тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда масала…
17:07 / 14.08.2026

														
														Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

“Қўшма Штатлар ўзини Украинадаги можарони тугатишга қодир ягона мамлакат деб ҳисоблайди”, – деди Давлат котиби Марко Рубио.
15:45 / 22.07.2026

														
														Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

“Ёнғинлар туфайли Киевни қора тутун қоплади. Аҳолисига деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия этила…
11:38 / 06.07.2026

														
														Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик.
17:52 / 16.06.2026

														
														Киев Европани урушга тортмоқда

Киев Европани урушга тортмоқда

“Украина Латвия ҳудудидан Россия ҳудудларига қарши дронларни учиришга тайёргарлик кўрмоқда”, – деб хабар берди Россия Ташқи …
10:40 / 25.05.2026

														
														Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россиянинг Ташқи ишлар вазирли дипломатик ваколатхоналарни Москва Украинанинг 9 майдаги Ғалаба кунини нишонлаш маросимларини…
09:42 / 07.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Президент шахматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади

Президент шахматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учра…
16:37 / 29.09.2026
Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қа…
13:57 / 30.09.2026
14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ва жинсий тажовузлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иш…
12:49 / 29.09.2026
Туркияда шифокорлар беморнинг соғлом қулоғини операция қилди

Туркияда шифокорлар беморнинг соғлом қулоғини операция қилди

Туркиянинг Кожаэли шаҳрида шифокорлар беморнинг касалланган ўнг қулоғи ўрнига соғлом чап қулоғида жарроҳлик амалиётини ўтказ…
10:31 / 30.09.2026
Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синф ўқувчиларининг олимпиада туман бос…
14:14 / 30.09.2026
Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Мактабгача таълим муассасаларида ўйин орқали таълим беришга қаратилган янги дастур йил якунига қадар 38 мингдан ортиқ боғчан…
14:32 / 30.09.2026
Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россиянинг Амур вилоятида Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти ўқув-машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради. Экипажнинг …
09:29 / 30.09.2026
Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларида фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар жорий этилиши кутилмоқд…
10:35 / 30.09.2026
Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!