$
12093.35 UZS
4.37
155.22 UZS
0.75
13867.44 UZS
65.45
31° Кечаси 18°

Халққа кўп кўрилган Onix: унинг нархига қандай “иномаркалар” сотиб олса бўлади?

17:24 / 11.05.2023

Сотувга чиққан куниёқ 28 000 дан ортиқ киши айнан Chevrolet Onix учун шартнома имзолаган эди. UzAuto ва General Motors узоқ муддатли истиқболда ушбу автомобилни ишлаб чиқариш ҳажмини 1 миллионга етказмоқчи ҳам бўлганди. Бир неча кун аввал унинг учун шартнома бериш тўхтатилгани маълум бўлди. Айримлар бу ҳолатни тез орада автомобилнинг нархи ошишига ишора дея қабул қилди. Ушбу мақола орқали ҳалққа кўп кўрилган Onix’нинг нархига қандай услубдаги хорижий автомобилларни харид қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Chevrolet компанияси Onix маркали автомобилни 2012 йилда ишлаб чиқаришни бошлади. Ўзбекистон бозорида эса ушбу модель 2022 йилга келибгина пайдо бўлди.

UzAuto Motors (GM Uzbekistan) 2022 йилда Spark вa Nexia автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Gentra эса конвейердан бироз кечроқ – 2024 йилда “чиқиб кетади”. Автомобиль бозори айнан Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker билан тўлиши кутилган эди.

Буни Chevrolet Onix сотувининг биринчи куниёқ (02.11.2022) рекорд даражада тузилган шартномалар сони ҳам тасдиқлайди. Ўшанда бир кун давомида 30 000 га яқин автомобиль учун шартнома тузилган, уларнинг 28 000 дан ортиғи айнан янги Chevrolet Onix учун олинган.

Шунингдек, UzAuto ва General Motors ўртасида 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш қувватини 500 000 дона, узоқ муддатли истиқболда эса 1 миллион дона автомобилга ошириш масалалари ишлаб чиқилгани маълум бўлган.

Келинг, айни вақтда шартнома бериш тўхтатилган Chevrolet Onix’нинг иккита энг қиммат модел қулайликларини кўриб чиқамиз:

Биринчиси, нархи 207 млн сўм (тахминан 18,2 минг АҚШ доллари) бўлган Chevrolet Onix Premier 1

Мотор сиғими – 1,2 л. Турбо, 132 от кучи ва автомат узатмалар қутиси;
комбинацияланган қоплама. Ойна остидаги хром қолиплар;
олд ва орқа ўриндиқларни иситиш (муқобил);
“Maxis 195/55Р16” шиналари ва 16 дюймли диска;
икки рангли безак;
орқа ички гумбазли ёруғлик (Cobalt стандартидаги каби);
магистрал ёритиш функцияси.

Иккинчиси, нархи 214,7 млн сўм (тахминан 18,9 минг АҚШ доллари) бўлган Chevrolet Onix Premier 2.

Аввалги моделга қўшимча равишда:
1,2 литрли 132 от кучига эга турбо мотор ва автомат узатмалар қутиси;
олд тўхташ сенсори;
линиялар мониторинги;
ярим автоматик тўхташ функцияси;
сунъий теридан иборат қоплама (винил).

Маълумот учун,Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker битта платформада қурилган – иккала автомобиль ҳам шасси, узатмалар қутиси ва двигатель дизайнида умумий компонентларга эга, Onix’нинг ички қисми эса Tracker билан бирлаштирилган.

Chevrolet Onix 1,2 литрли турбинали уч цилиндрли двигатель билан жиҳозланган. Қисқа қилиб айтганда, Onix бир қарашда мос ўлчамларга эга ихчам сегментли седан, яъни нархига мос машинадек кўринади:

Масалан, унинг узунлиги – 4 474 мм, ғилдирак базаси – 2600 мм, кенглиги – 1730 мм, баландлиги – 1471 мм, оғирлиги – 1,197 кгни ташкил этади.

Автомобиль корпуснинг олд қисм дизайни замонавий қилиб ишланган. Унинг 1,2 литр сиғимли двигатели 132 от кучига эга. 9,1 секундда 100 км/соат тезликка эришади. Унинг энг зўр моделлари Ўзбекистон бозорида 18-19 минг АҚШ доллари атрофида сотилади. Автомобилнинг пиар-кампанияси ҳам юқори даражада олиб борилган эди. Балки шу сабаб ҳам ҳали сотилмай турибоқ, мамлакатдаги рекордчи автоуловга айлангандир. Шартли “жаҳон бозорида” эса қиймати янада арзонроқ бўлиши мумкин.

Хўш, айни вақтда шартнома бериш расман тўхтатилган рекордчи – Onix’нинг маҳаллий бозордаги нархига қандай услубдаги “иномарка”ларни харид қилса бўлади?

Аслида 18-19 минг АҚШ доллари жаҳон бозорида ҳам сифатли автомобиль танлаш учун мос бюджет ҳисобланади. Шунча маблағ эвазига дунё брендига айланган компаниялардан шаҳар саёҳатлари учун премиум седан ва баҳайбат кроссоверларни ҳам топиш мумкин. Бундан ташқари, Германия, Япония ёки Америкада ишлаб чиқариладиган спорт автомобиллари аукционларда анча арзон нархда сотилади. Қўшимчасига, ўзгача кўринишдаги электромобиллар ҳам у қадар қиммат турмайди.

Toyota Camry (18 минг АҚШ доллари)

Япония автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг энг машҳур маркаларидан бири. Йиллар мобайнида моделнинг дизайни жиддий ўзгаришларга дуч келган бўлса-да, бренд ўз тамойилларига содиқ қолди. Ушбу машина камдан-кам ҳолларда бузилади. Двигатель ҳажми 2,5 литрни, ёқилғи истеъмоли эса 100 километр учун 10-12 литрни ташкил этади. Унинг сўнгги моделлари 25-30 минг АҚШ долларигача сотилади.

Wolkswagen Passat B8 (18-19 минг АҚШ доллари)

Яхши рейтинг ва ўз класси учун жуда мақбул нархга эга. Ҳайдовчилар кам ёнилғи сарфи, шунингдек, мукаммал динамикани ҳис қилади. Машина босиб ўтилган ҳар юз километр масофа учун 7 литр ёқилғи сарфлайди. Кенг интерьер бу тоифадаги автомобилларга нисбатан афзалликларга эга. Масалан, салон учун махсус юмшоқ пластмассадан фойдаланилади, у бир неча йилдан кейин ҳам эзилмайди. Бундан ташқари, машина автоматлаштирилган ва ташқи шовқиндан ҳимояланган. Wolkswagen Passat B8 нинг сўнгги моделлари нархи 35 минг АҚШ долларигача етади.

Volkswagen Atlas (18-19 минг АҚШ доллари)

2017 йилда автомобиль бозорида сотила бошлаган одатий Америка форматидаги ўрта ўлчамли кроссовер. Ушбу американча уловнинг узунлиги 5 метрдан ошади. Ўриндиқларнинг учинчи қатори ҳатто катталар учун ҳам қулайлик яратиш учун қилинган. Ушбу автомобиль учун 2 турдаги двигателлар таклиф этилади: 241 от кучига эга 2,0 литрли турбо тўртлик ва 284 от кучига эга аспирацияланган ВР6 3,6 литр. Иккала двигатель ҳам саккиз поғонали автомат билан жиҳозланган. Сўнгги моделлар нархи 30 минг “кўки” атрофида.

Ford Fusion (18-19 минг АҚШ доллари)

Машҳур Америка седанларининг иккинчи авлоди. Бу автоулов жозибали кўриниши, коррозияга чидамли корпуси ва юқори сифатли ички безаклари туфайли харидорлар орасида анча машҳур. Гибрид автомобиль доимий саёҳатларда сезиларли даражада ёқилғини тежаш имконини беради, лекин юқорида номи келтирилган бошқа машиналарга қараганда тезроқ бузилади. Автомат бошқарувга эга седаннинг сўнгги моделлари нархи 30-35 минг АҚШ доллари атрофида.

Hyundai Sonata (18-19 минг АҚШ доллари)

Жаҳон бозорида Жанубий Корея автомобиллари юқори талабга эга. Уларнинг аксарияти бахтсиз ҳодисалар натижасидагина сотилади. Автоулов узоқ сафарлар учун жуда мос. Автомагистралларда двигателнинг ёқилғи истеъмоли 7 литрдан ошмайди. Седан 2,4 литрли двигатель ва автоматик бошқарувга эга эканини ҳисобга олсак, бу яхши натижа ҳисобланади. Агар ўз вақтида техник хизмат кўрсатилса, Hyundai Sonata бир неча юз минг километр ҳаракатланганидан кейин ҳам муаммосиз ишлайди. Унинг сўнгги моделлари нархи эса 25-30 минг АҚШ доллари атрофида.

KIA Sorento (18-19 минг АҚШ доллари)

Ҳайдовчиларнинг қалбини забт этган корейс автомобилларидан яна бири икки хил вариантда сотилади: уч ва беш эшикли версияларда. Ушбу автомашина эгалари унинг бошқа автоуловлар ўта олмайдиган оғир шароитли йўлларда ҳам осон ҳаракатланиш қобилиятини, айниқса, қадрлашади. Машинанинг руль ғилдираги энг майда деталларигача ишлаб чиқилган ва бошқариш учун жуда қулай.

Ушбу автомобиль 2,4 литрли, тўрт силиндрли бензин двигатель билан жиҳозланган ва у 240 от кучига эга. Автоматик узатиш 8 босқичдан иборат. Ҳатто асосий конфигурацияда ҳам орқа кўриниш камераси, турли хил қурилмаларни улаш учун Bluetooth тизими ва иккита ҳайдаш режими мавжуд. KIA Sorento корпуси тажовузкор ва жуда чиройли кўринишга эга. Ушбу моделнинг оптикасига келсак, булар LED фаралар бўлиб, улар ушбу автомобиль корпуси билан биргаликда чиройли кўриниш ҳам ҳосил қилади. Автомобилнинг энг сўнгги моделлари эса 30-35 минг АҚШ долларини ташқил этади.

Хуллас, жаҳон брендлари махсулотларининг ички ва ташқи бозордаги нархи деярли бир хил. Санаб ўтилганидек, 18-19 минг АҚШ доллари эвазига у қадар кўп масофа босиб ўтмаган, кам сарфли ва энг муҳими жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган автомобиль харид қилиш, Ўзбекистонда эса шунча пули бор фуқаро навбати йиллаб кутилувчи машина сотиб олиши мумкин. Ким билади, эҳтиёт қисмлари етишмовчилиги сабаб комплектацияни ишлаб чиқариш маълум муддатга тўхтагандан кейин, нархлар янада кўтарилар?”. Шундай экан, Onix учун йиғган маблағингизга мана шу “иномарка”лардан бирини харид қилиш ҳақида ўйлаб кўришни ҳозирданоқ бошлашингиз мумкин.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкент ва Қашқадарёда коррупсион ҳолатлар фош этилди

Тошкент ва Қашқадарёда коррупсион ҳолатлар фош этилди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда коррупцияга оид икки ҳолатга чек қўйилди.
11:20 / 15.07.2026
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 14 июль куни ёзги мавсум учун электр энергияси истеъмоли 284 миллион кВт/соатга етиб, я…
16:43 / 15.07.2026
Ўзбекистонда кутубхоналар сони нечта?

Ўзбекистонда кутубхоналар сони нечта?

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда. Уларда 89,2 млн нусхада китоб ва журналлар ма…
17:22 / 16.07.2026
Фарғонада 2 аёлни Туркияга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фарғонада 2 аёлни Туркияга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида одам савдоси би…
11:36 / 18.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси муассислигида “International Journal of Justice” халқаро илмий журнали таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси муассислигида “International Journal of Justice” халқаро илмий журнали таъсис этилди

International Journal of Justice — бу дунё илм-фани ва миллий ҳуқуқий тажрибани уйғунлаштирувчи, илғор илмий ғоялар алмашину…
09:35 / 17.07.2026
18 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:10 / 17.07.2026
Ўзбекистонда паспорт ёки ИД-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилинади

Ўзбекистонда паспорт ёки ИД-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилинади

Ўзбекистонда фуқаролик паспорти, ИД-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш р…
09:59 / 16.07.2026
Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

2026-йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта финал йўлланм…
09:55 / 16.07.2026
Битказилмаган кўп қаватли уйларга аҳолини кўчирганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Битказилмаган кўп қаватли уйларга аҳолини кўчирганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳали тўлиқ қуриб битказилмаган ва фойдаланишга расман топширилмаган кўп қаватли уйларга фуқароларни кўчириб кир…
13:49 / 16.07.2026
Бухорода ҳам боғчалар вақтинча ёпилди

Бухорода ҳам боғчалар вақтинча ёпилди

Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолият…
16:37 / 15.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!