$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Январ-март ойларида бахтсиз ҳодисалар сабаб 42 нафар ишчи-ходим ҳалок бўлган – вазирлик

18:00 / 10.05.2022

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2022 йил январь-март ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилишича, вазирлик ҳисобот даврида 5 972 та корхоналарда назорат тадбирлари ўтказган бўлиб, унда жами 11 315 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Қонунбузилишлар юзасидан тегишли тартибда иш берувчиларга ёзма кўрсатмалар ва тақдимномалар киритилган. 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 864,6 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Шунингдек, вазирлик меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги натижасида бахтсиз ҳодисалар сони ҳамда касб касалликлари сони ортиб бораётгани, жумладан, Республика бўйича жорий йилнинг 3 ойи давомида ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодисалардан 26 таси (19 фоизи) ўлим, 97 таси (73 фоизи) оқибати оғир ва 9 таси (6,8 фоизи) гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этгани ҳақида маълум қилган.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

“Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 776 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 115 та ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 110 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 223 млн. сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди”, – дейилади маълумотда.

Бундан ташқари:
– 1 259 та иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаслик;
– 1 027 та таътиллар бериш тартибига риоя этмаслик;
– 657 та аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
– 654 таси меҳнат шартнома тузмасдан, норасмий равишда ходимлар меҳнатидан фойдаланиш;
– 352 та меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини бузиш;
– 341 та ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари ҳамда бошқа турдаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонун бузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда қонун бузилишларнинг энг кўпи халқ таълими тизими (2 734 та – 45 фоиз), мактабгача таълим ташкилотлари (1 437 та – 24 фоиз), қишлоқ хўжалиги (1 051 та – 17 фоизи) ҳамда ССВ тизими (808 та – 13 фоизи)да кузатилган.


Бу ҳам қизиқ

Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Шунингдек, Президент “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайд…
09:13 / 16.09.2025
Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
12:06 / 15.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Ташриф доирасида Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
11:04 / 15.09.2025
Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори шимолидаги қадимий ашёлар жойлашган бино яқинидаги турар-жойларни бомбардимон қилган.
11:25 / 15.09.2025
Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

“Veolia Energy Tashkent” ноқулайликлар учун узр сўраган
20:23 / 14.09.2025
Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазода 64 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
09:51 / 15.09.2025
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
10:41 / 16.09.2025
Эрдўған Исроилга нисбатан кучли санкциялар қўллашга чақирди

Эрдўған Исроилга нисбатан кучли санкциялар қўллашга чақирди

“Туркия сизлар билан тажрибамиз ва имкониятларимизни бўлишишга тайёр. Биз бир ярим йил олдин Исроил билан барча савдо алоқал…
14:46 / 16.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Қозоғистонда бугундан бошлаб турмушга чиқишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун кучга кирди.
16:38 / 16.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!