“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Хусусан, “Бухоро – Қоракўл” йўналишида ҳаракатланаётган Gentra русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилганда Қоракўл туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс ва 1973 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси кетаётган автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, улар ушбу ажал оғусини муқаддам курьер томонидан Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олишган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка мувофиқ, ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!