$
12729.48 UZS
-20.27
139.72 UZS
-0.53
14156.45 UZS
14.43
28° Кечаси 16°

Йиғи ҳақида нималарни биламиз?

16:36 / 20.10.2022

Табиатда ҳеч бир нарса бесабаб яратилмаган. Ҳис-туйғуларни кўз ёшлари орқали изҳор қилиш фақат инсонга хос бўлган хусусиятлардан биридир. Статистик маълумотларга кўра, инсон ўз ҳаёти давомида 70 литр атрофида кўз ёши тўкар экан. Уларнинг тенг ярми (50 фоизи) айрилиқ азоби, учдан бири (25 фоизи) кундалик ташвишлар, ҳал этилиши қийин бўлган муаммолар, бешдан бири (10 фоизи) қувонч туфайли тўкилар экан.
  
Илмий ёндашув

Кўз ёши худди шундай аталувчи безлар томонидан ишлаб чиқарилади. Мазкур ажралма кўзнинг шох пардасини намлаб, ундаги чанг ва ғуборларни ювиб туради. Кўз ёшида кальций, магний, натрий, глюкоза каби бир қатор моддалар мавжуд. Аёллар эркакларга қараганда 4 марта кўпроқ кўз ёши тўкади ва уларнинг кўз ёши ҳарорати эркакларникига қараганда 0,5 даражага иссиқроқ. Унинг таркиби ва миқдорининг бузилиши кўз касалликларининг сабабчиси ёки асоратига айланиши мумкин. Масалан, кўз ёши тўка олмаслик қуруқ кўзлар синдромида, компьютер қаршисида кўп ўтириш туфайли юзага келиши мумкин.


 Табиатнинг яна бир жумбоғи

Кўз ёшлари пайдо бўлишининг аниқ ва тўлиқ илмий тасдиғи ҳозирча мавжуд эмас. Илм ҳалигача нима учун инсоннинг хафагарчилик ёки хурсандчиликдан йиғлашини аниқ билмайди. Кўз ёши тўкиш сабаблари ҳақида бир қанча қарашлар мавжуд. Физиологик нуқтаи назардан қаралганда, кўзнинг мугуз пардаси ёш ажралган пайтда янада тиниқроқ кўради. Антрополог олимларнинг сўзларига кўра, кўз ёши кўпинча хавотир ёки хавфни ҳис этган вақтда пайдо бўлар экан. Бу ҳолат инсонга хавф омилини аниқлашга ёрдам беради. Аммо нима учун биз қувонганимизда ҳам йиғлаймиз?

Олимлар буни организмнинг ҳар қандай кучли ҳиссиётга нисбатан жавоб реакцияси деб биладилар. Организм учун қувонч ҳам, ғам-ғусса ҳам кучли таъсир омили бўлиб хизмат қилади ва руҳият буни енгил қабул қилиши учун "бир йиғлаб олиши" керак. Демак, кўз ёшлар бизни руҳий босимлардан ҳимоя қилади.

Туғилганимиздан бери ҳамроҳ

Кўз ёши тўкиш қобилияти инсоннинг туғилганидан 4-11 ҳафта ўтиши билан намоён бўлади. Чақалоқ учун йиғи ташқи муҳит билан алоқа воситаси сифатида хизмат қилади. Негаки, йиғи унинг учун эътибор тортишнинг ягона воситаси. Йиғламаган болага кўкрак тутилмайдида! Шунингдек, кўз ёши боланинг кўз шиллиқ қаватини турли инфекциялардан ҳимоялайди. Ўпка ва нафас мушакларини ривожлантиришга ёрдам беради. Аммо бола йиғисига бееътибор бўлмаслик керак. Чунки бу ҳолат баъзида касаллик аломати бўлиши ҳам мумкин.

Йиғлаб олинг, енгил тортасиз

Табиий кўз ёшининг рефлектор (кучли ҳид, чанг каби ташқи таъсирларга нисбатан ўз-ўзидан пайдо бўлади) ва ҳиссий турлари мавжуд. Уларнинг биринчи тури барчага тушунарли бўлса керак. Иккинчи тури эса марказий асаб тизимига ҳиссий зўриқишдан енгиллашишга, стрессни енгишга ҳамда кучли хафагарчилик туфайли пайдо бўлган моддаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Ҳиссий кўз ёши бош мияга зўриқишни сусайтириш кераклиги ҳақидаги сигнал бўлиб хизмат қилади. Йиғлаш орқали сиз ичингиздаги салбий оқимларни ташқарига чиқариб юборасиз. Хотиржамлик ва енгиллик ҳисси пайдо бўлади. Йиғлашдан эмас, йиғлай олмасликдан қўрқиш керак. Чунки йиғлай олмаслик ҳис-туйғуларнинг ичда йиғилиб боришига сабаб бўлади. Бу эса кейинчалик юрак, қон босим, инфаркт, инсульт касалликларига туртки бўлади.

Фақат аёлларга хосми?

Жамиятимизда ажойиб бир қараш бор: йиғлаш фақат аёлларга хос, эркак йиғламайди, дейишади. Эркакнинг кўз ёши тўкиши заифлик белгиси ҳисобланади. Аммо бу нотўғри қарашдир. Эркак ҳам йиғлайди, аммо буни аёллар каби ҳаммага намойиш этиб бажармайди. Чунки улар ҳам кўз ёшининг инсонни кўринмас хавфдан сақлашига, бош мияни зўриқишдан ҳимоялашига, ички хотиржамликни тиклашга ёрдам беришини билишади. Қолаверса, бу соғлом организмнинг табиий эҳтиёжларидан биридир. Шундай экан, йиғлашдан қўрқманг. Бундан уялманг ҳам.

Қачон касаллик ҳисобланади?

Йиғлаш фойдали, агарки меъёрида бўлса. Йиғлаш бир маромда (шифокорлар буни эпифор деб аташади) бўлиши керак. Ҳис-туйғу билан боғлиқ бўлмаган ҳолатдаги йиғлоқилик қалқонсимон без касаллиги (гипотериоз) аломати бўлиши мумкин. Унга қўшимча белгилар: кўзда қум тургандек ҳиссиётнинг сезилиши, ёруғликдан қўрқиш, кўзларнинг тез чарчаши ва уларда оғриқ кузатилиши. Бу ҳолатда кўз шифокори ёки эндокринолог ёрдами керак бўлади. Шунингдек, ҳаддан ортиқ кўз ёшланиши қуйидаги хасталиклар даракчиси бўлиши мумкин:

• кўз ёши канали йўлининг беркилиб қолиши;

• коньюктивит;

• кўз ёши қопчасининг яллиғланиши (дакриосистит);

• кўз қовоғининг яллиғланиши (блефарит);

• кератит, яъни кўз мугуз пардасининг яллиғланиши;

• глаукома.

Йиғидан кейин кўзлар шишганда...

Йиғлагандан кейин кўзлар шишиб, юз териси қизаради. Бу ҳолат эса ташқи кўринишга таъсир кўрсатмай қолмайди. Шу ҳолатни бартараф этиш бўйича керакли тавсияларни бериб ўтамиз.

• 2-3 марта, орасида 10-15 дақиқа танаффуслар билан совуқ сувда юз ювилади. Совуқ сув юз терисида қон айланишини яхшилаб, шишларни йўқотишга ёрдам беради.

• Муз бўлакчаси юз терисига, қизарган соҳаларга айланма ҳаракатлар билан суртиб чиқилади.

• Шишларни кетказишда кўзлар массажи ёрдам бериши мумкин. Кўзлар юмилади ва шу ҳолатда қовоқ усти кўрсаткич бармоқ билан массаж қилинади. Массаж 5-8 дақиқа давомида бажарилади.

• Картошка майда тишли қирғичдан ўтказилади. Ҳосил бўлган масса докага ўралиб, қовоқлар устига 10-15 дақиқага қўйилади. Совуқ сувда чайиб ташланади.

• Дамланган пакетчали кўк чой қовоқлар устига қўйилади (5-7 дақиқа).

• Тухум оқи теридаги қизаришни йўқотиб, шишларни кетказишга ёрдам беради. Бунинг учун тухум оқи қизарган соҳаларга суртиб чиқилади. Орадан 5-10 дақиқа ўтгач, совуқ сувда чайиб ташланади.

Бу қизиқ!

Кўпчилик олдида ҳар нарсага кўз ёши қилавериш инсонни манипуляция (бошқариш) қилиб, фойдани ўзига қаратишга, ўз манфаатларига эришишга хизмат қилиши ҳам мумкин.

Сунъий йиғи табиийсидан фарқланади. Табиий йиғи бирдан қуйилади ва организм зўриқишдан тўлиқ халос бўлгандагина секин-аста тўхтайди. Йиғлашдан тўхтаганда ҳам маълум вақт кўз ёшлар оқиб туради. Сохта йиғи эса инсоннинг кўз ёши томчиларини мажбурлаб чиқариши туфайли пайдо бўлади ва мақсадга етгунча бақириш, дод-вой солиш билан бирга кечади. Бу ҳолатдаги йиғи қисқа муддат давом этади ва инсон йиғлашдан тўхташи билан кўз ёши ҳам келмайди.

 


Қизиқарли


														
														Дубайда 500 нафарга яқин ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда 500 нафарга яқин ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирлар борлиги аниқланган.
14:58 / 15.09.2024

														
														Пингвинларни ўгириб қўйиш — ноёб касблардан бири

Пингвинларни ўгириб қўйиш — ноёб касблардан бири

Ушбу касб фақат бир нечтагина инсонга тегишлидир.
15:39 / 14.09.2024

														
														iPhone 16 қандай хусусиятларга эга ва унинг нархи қанча?

iPhone 16 қандай хусусиятларга эга ва унинг нархи қанча?

It’s Glowtime тақдимоти доирасида Apple янги iPhone 16 (Плюс, Pro, Pro Max) смартфонларини тақдим этди.
09:38 / 10.09.2024

														
														Энг нуфузли паспортлар рейтингида Ўзбекистон 79-ўринни банд этди

Энг нуфузли паспортлар рейтингида Ўзбекистон 79-ўринни банд этди

Henley & Partners дунё мамлакатлари паспортининг йиллик рейтингини эълон қилди.
17:14 / 13.07.2024

														
														Ҳар куни ярим тайёр лағмон қилиб берадиган аёлнинг эри ташлаб кетди

Ҳар куни ярим тайёр лағмон қилиб берадиган аёлнинг эри ташлаб кетди

Эркакнинг айтишича, хотини ушбу маҳсулотни дамлашдан бошқа нарсани билмайди.
09:32 / 11.07.2024

														
														Олимпиадада иштирок этган биринчи аёл ким бўлган?

Олимпиадада иштирок этган биринчи аёл ким бўлган?

Ўша пайтда аёлларга фақат теннис ва гольфдан мукофот (2,2%) берилган.
14:35 / 10.07.2024

														
														Сингапурда 16 хил ҳашаротни ейишга рухсат берилди

Сингапурда 16 хил ҳашаротни ейишга рухсат берилди

Ҳашаротларни “ёввойи табиатдан йиғиб олиниши”га рухсат берилмаган.
12:23 / 10.07.2024

														
														Марокашлик ҳижобли қиз халқаро “Мисс сунъий интеллект” танловида ғолиб чиқди

Марокашлик ҳижобли қиз халқаро “Мисс сунъий интеллект” танловида ғолиб чиқди

Ғолибнинг айтишича, сунъий интеллект орқали яратилган моделлар ҳар бир миллатнинг маданий ва миллий бойлигини дунёга танитиш…
09:49 / 10.07.2024

														
														Қозоғистонда ўртача умр кўриш ёши сезиларли даражада ошди

Қозоғистонда ўртача умр кўриш ёши сезиларли даражада ошди

Йил бошидан буён 21 та инфекция, жумладан, коронавирус билан касалланиш даражаси камайган.
09:43 / 10.07.2024

														
														Киберҳужумлар: Интернетдаги таҳдидлар қандай ривожланмоқда?

Киберҳужумлар: Интернетдаги таҳдидлар қандай ривожланмоқда?

Яқин уч йилда кибержиноятчиликдан кўрилган глобал зарар йилига 15 фоизга ўсиб борган.
15:39 / 09.07.2024

Бу ҳам қизиқ

Россияга кетган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисага учради

Россияга кетган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисага учради

Россия вилояти Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учраган.
09:25 / 15.09.2024
Марказий банк 2 та банкни жаримага тортди

Марказий банк 2 та банкни жаримага тортди

Бу ҳақда Марказий банкнинг матбуот хизмати хабар берди.
16:33 / 15.09.2024
Трампга яна бир бор суиқасд уюштирилди

Трампга яна бир бор суиқасд уюштирилди

Бу ҳақда конгрессмен Тейлор-Грин маълум қилди.
09:10 / 16.09.2024
Туркиядаги заводда кучли портлаш юз берди

Туркиядаги заводда кучли портлаш юз берди

Фабрикада ишлаган 27 нафар ишчи жароҳатланиб, улардан 6 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
10:07 / 16.09.2024
Дубайда 500 нафарга яқин ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда 500 нафарга яқин ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирлар борлиги аниқланган.
14:58 / 15.09.2024
Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга борди

Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга борди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди.
16:55 / 15.09.2024
ЖЧ-2024. Ўзбекистон Нидерландия билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2024. Ўзбекистон Нидерландия билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги 1-турда Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
22:27 / 14.09.2024
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутл…
16:46 / 15.09.2024
Хусусий ОТМлардаги айрим талабаларга контракт пуллари тўлаб берилади

Хусусий ОТМлардаги айрим талабаларга контракт пуллари тўлаб берилади

Ёшлар дафтарига киритилган хусусий олийгоҳ талабаларининг 17 миллион сўмгача бўлган тўлов-контракт пуллари тўлаб берилади.
16:56 / 16.09.2024
Бойсунда газ чиқиши тўхтатилди

Бойсунда газ чиқиши тўхтатилди

Бойсунда газ чиқиши тўхтатилди ва қудуқ герметикланди.
09:19 / 16.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!