$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Киберҳужумлар: Интернетдаги таҳдидлар қандай ривожланмоқда?

15:39 / 09.07.2024

Ҳозирда дунёда ҳамма нарса рақамлашган. Яъни, исталган маълумотни электрон тарзда амалга ошириш мумкин. Бу одамлар учун жуда ҳам кўп қулайликлар яратган бўлса-да, сўнгги вақтлари унинг салбий оқибатлари ҳам кўзга ташланмоқда. Аниқроғи, айни пайтда киберҳужумларга қарши курашиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Кибернетика марказининг берган маълумотларига кўра, яқин уч йилда кибержиноятчиликдан кўрилган глобал зарар йилига 15 фоизга ўсиб борган ҳолда, 2023 йилда 8 триллион АҚШ долларини, 2025 йилга бориб эса 10,5 триллион АҚШ долларини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Ўзбекистонда эса 2023 йилнинг 11 ойида 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлиб, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Интернетдаги мазкур жиноят турнинг кескин кўпайиб бораётганига сабаб эса фуқароларнинг шахсий маълумотларни бегона инсонларга тақдим этиши, сохта ҳаволаларга кириши, таниқли шахслар номидан сунъий интеллектга асосланган дастурлар ёрдамида аудио ва видеоёзувларга ишониши ва ҳоказолардир. Аҳолини тез фурсат ичида мўмай пул топишга ундовчи ва ёрдам пуллари ажратилиши каби мазмундаги ёлғонлар ҳам учраб туради. Қолаверса, интернет тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда кўринишидан банклар, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий сайтига ўхшаш сохта веб-саҳифалар ва уларнинг номи билан очилган турли сохта каналларнинг сони ҳам юқорилаб бормоқда. Шу сабабдан ҳозирда киберҳужумлардан нафақат Ўзбекистон, балки дунё давлатлари ҳам зарар кўрмоқда. Масалан, 2023 йилги маълумотларга қараганда веб-ресурсларга бўлган киберҳужумлар бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ қуйидаги давлатларда содир бўлган:

- Нидерландия - 759 502;
- АҚШ - 696 671;
- Россия - 100 549;
- Германия - 58 375;
- Ҳиндистон - 52 495;
- Хитой - 51 667;
- Грузия - 32 137;
- Литва -23 375;
- Финляндия - 21 958;
- Гонконг - 21 034.

Шунингдек, “Касперский лабораторияси” 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи чораги учун МДҲ мамлакатларига кибер таҳдидлар бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ундаги маълумотларга қараганда ҳужумларнинг асосий қисми тожикистонлик фойдаланувчиларга (60,69 фоиз) қилинган. Ундан кейин Беларус (59,79 фоиз), Туркманистон (59,55 фоиз) ва Ўзбекистон (58,74 фоиз) давлатлари ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳисоботда, тез-тез киберҳужумларга дучор бўладиган фаолият соҳалари ҳам аниқланган. Биринчи учликка молия (28 фоиз), қурилиш (24 фоиз) ва ишлаб чиқариш (14 фоиз) кирган. Ҳисобот муаллифлари, аксарият мамлакатларда ҳужумлар сони 2023 йил охирига келиб кўпайгани, 2024 йил бошида эса кескин камайганини маълум қилишган.

Ҳозирда Ўзбекистонда интернет орқали шу каби кўпроқ ҳодисалар содир бўлмоқда. Чунки мамлакатда 2024 йилнинг дастлабки 5 ой давомида мониторинг жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг 60 та веб-ресурсларида 183 та заифлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилган. Аниқланишича, ушбу вақт мобайнида интернет тармоғининг миллий сегментида жойлашган веб-сайтларга нисбатан 6 615 900 дан ортиқ киберҳужумлар кузатилган. Шунингдек, “УЗ” домен ҳудудида жойлашган 74 та веб-сайтда киберхавфсизлик ҳодисалари аниқланган. Шулардан, 26 таси давлат органларига қолган 48 таси хусусий секторга тегишлидир.

Киберҳужум ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқараётганлиги сабабли Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 20 декабрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида IT соҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлаш масаласининг долзарблиги ошаётганини таъкидлаган. Шунингдек, мамлакатда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини маълум қилган. 2023 йилнинг ноябрь ойида эса IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича Президент қарори имзоланган.

Қолаверса, ундан аввал Марказий банк ҳам ижтимоий тармоқлардаги сохта каналлар ҳамда веб-саҳифалардан эҳтиёт бўлишга чақириб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида регулятор қуйидагиларни қайд этган:

- эълонлардаги ҳар қандай акциялар, пул ютуқлари ҳамда бошқа таклифларни ташкилотларнинг расмий веб-саҳифасидан қайта текшириш;

- сайтнинг расмийлигига ишонч ҳосил қилмасдан уларга ўз шахсий маълумотларни киритмаслик;

- ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерларда тарқатилаётган, акция ва ютуқли лотерея ўйинлари тўғрисидаги рекламалар келтирилган ҳаволаларни текширмасдан олдин очмаслик;

- расмий эмас ҳаволаларни бошқаларга тарқатмаслик.

Умуман олганда замон шиддат билан ривожланиб борар экан технология ва ахборот коммуникацияси ҳам илгарилаб бораверади. Бундай пайтда эса одамлар интернетдан эҳтиёткорона тарзда фойдаланиш зарур.

Муаллиф Айгуль Жиенбаева


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026
Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Келгуси йилдан Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастурини амалга ошириш бошланади. Дастур доирасида маҳаллий мутах…
13:35 / 09.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми бошланди

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида III Ўзбекистон – Россия медиа форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ва Р…
10:50 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!