Қозоғистонда 2022 йилнинг 20 июндан 19 июлига қадар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун “Бахтли оила” ипотека дасурига старт берилади.
Дастурга асосан 20 июндан бошлаб бир ой давомида маҳаллий ҳокимият органларида рўйхатда турувчи аҳоли қатлами (кўп болали оилалар, имконяти чекланган фарзандли оилалар, ёлғиз ота/она)лар онлайн платформа орқали аризалар топширишлари мумкин бўлади.
Ушбу дастур иштирокчиларига кредит суммасининг 10 фоизи миқдорида дастлабки тўлов билан йиллик 2 фоиз ставкада кредит берилади, кредит муддати 20 йилгача. Имтиёзли ипотека дастури ёрдамида маҳаллий ҳокимликлар томонидан қурилган уйларни ёки номзоднинг хоҳишига кўра (бирламчи ёки иккиламчи) бошқа уй-жойларни сотиб олиш мумкин бўлади.
Кредитнинг максимал миқдори Нур-Султон, Олмаота ва уларнинг атрофидаги туманлар – Чимкент, Ақтау, Атирау шаҳарларида 15 миллион тенгегача ва бошқа вилоятларда 10 миллион тенгегача бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!