Кеча, 24 декабрь куни соат 20:10 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида, ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Б.А. Lixiang автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса натижасида, ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!