Сурия Ташқи ишлар вазири Ас'ад аш-Шайбоний янги Суриянинг фуқаролари этник ёки диний таркибидан қатъи назар тенг ҳуқуқли бўлишларини таъкидлади. “Биз адолатсизлик ва зулм саҳифасини ёпамиз. Ҳар бир сургун қилинган киши ўз юртига хотиржам қайтиши мумкин”, – деган вазир.
“Бизнинг мақсадимиз барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир. Сурия минтақадаги асосий ўйинчи бўлиш учун минтақавий ва халқаро ролига қайтади”, – дея қўшимча қилган у.
Шунингдек, Ас'ад аш-Шайбоний уруш пайтида содир этилган шафқатсизликлардан қайғуда эканлигини билдирган.
“Одамларнинг ўлими акс этган фотосуратлар бизни ҳайратда қолдирди. Биз адолатни истаймиз ва айбдорларни қонуний тартибда жавобгарликка тортамиз”, – дея таъкидлаган у жиноятчилар жазоланишига ишонтириб.
Вазирнинг таъкидлашича, Суриянинг янги ҳукумати ҳалок бўлган шаҳидлар хотирасига содиқ қолади. Маҳбуслар ва қийноқ остида ҳалок бўлганларнинг васиятларини ҳурмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!