Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу бўйича Ҳукуматнинг 608-сонли қарори билан электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди.
Ҳужжатда электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.
Унга кўра, ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.
Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!