$
12998.91 UZS
13.9
131.29 UZS
1.45
13439.57 UZS
154.61
10° Кечаси

Зеленский Путин билан музокараларга тайёрлигини айтди

09:54 / 05.02.2025

“Агар бу украиналиклар учун тинчликка эришишимиз ва одамларни йўқотмаслигимиз мумкин бўлган ягона конфигурация бўлса, албатта, биз бунга борамиз”, – дейди Зеленский британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида. Бундан ташқари, у агар аҳолига тинчлик олиб келишнинг ягона схемаси Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар столига ўтириш бўлса, бунга тайёрлигини ҳам айтган. Бу ҳақда “Украинская правда” хабар бермоқда.

Шунингдек, Зеленский бу вазиятда унинг Кремль раҳбарига шахсий муносабати аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаб, уни душман деб ҳисоблашини айтган.

Президент ҳозирги кунда Украина барча ҳудудларни қайтариб ололмаслигини ва “эришиш эҳтимоли бўлмаган натижа учун миллионлаб одамларни йўқотиши мумкин эмаслигини” таъкидлаган.

Зеленский “ватан учун жонини фидо қилганларга берган қасамёдини буза олмаслиги”ни айтган. Сиёсатчи Конституцияни бузиш ва босиб олинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олиш мумкин эмаслигини қайд этган.

Бундан ташқари, Украина президенти жанговар ҳаракатлар давом этаётган пайтда мамлакатда сайловлар ўтказиш имкониятини яна бир бор инкор этди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 31 март куни ўтказилиши керак эди. Украинадаги ҳарбий ҳолат туфайли улар ўтказилмаган.

Украинанинг урушни тугатиш шартлари қуйидагилардан иборат:

Украина қўшинларни 1991 йил чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”ни амалга оширишни талаб қилмоқда. Гап 2014 ва 2022 йилларда Россия томонидан у ерда ўтказилган “референдумлар” ва Украинанинг Қрим, Донетск, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятлари ноқонуний аннексия қилингани ҳақида кетмоқда. Москва “тинчлик формуласи” асосида музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилади.

Россия шартлари эса қуйидагича:

Путин ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартларини илгари сурди, жумладан, Украина қўшинлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилинган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятларидан олиб чиқилиши, ушбу тўртта ҳудуд ва Қрим гўёки халқаро миқёсда Россиянинг бир қисми сифатида тан олиниши, Украинанинг НАТОга аъзоликдан воз кечиши ва санкцияларни олиб ташлаш.

Зеленский эса бу таклифларни “ишониб бўлмайдиган” ультиматум деб атайди.


Бу ҳам қизиқ

Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади

Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклади

Ушбу ҳолат 2025-йилнинг 18-январь куни содир бўлган.
11:56 / 05.02.2025
Шавкат Мирзиёев йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди

Шавкат Мирзиёев йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди

Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжидан келиб чиқиб, транспорт тармоғи изчил ривожлантириб борилмоқда. Давлатимиз …
21:46 / 03.02.2025
АҚШ депортация қилаётган муҳожирларнинг “хавфли”ларини Салвадордаги қамоқхонага юборади

АҚШ депортация қилаётган муҳожирларнинг “хавфли”ларини Салвадордаги қамоқхонага юборади

Салвадор АҚШ томонидан депортация қилинаётган ноқонуний муҳожирларни, шунингдек, зўравонлик жиноятлари учун судланган шахсла…
21:26 / 04.02.2025
Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кеч…
20:13 / 04.02.2025
4 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

4 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
22:44 / 03.02.2025
Малайзияда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлди

Малайзияда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлди

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олган.
09:34 / 05.02.2025
Газ қувурларида юзага келган авария сабабли магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда

Газ қувурларида юзага келган авария сабабли магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда

“Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилган ва газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда” – дейилади хабарда.
19:33 / 03.02.2025
АҚШда Ўзбекистон фуқароси сайловларга оид фирибгарликда айбланмоқда

АҚШда Ўзбекистон фуқароси сайловларга оид фирибгарликда айбланмоқда

Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
20:30 / 04.02.2025
Наврўз байрами арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга сайёҳлик поезди ташкил қилинади

Наврўз байрами арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга сайёҳлик поезди ташкил қилинади

Йўловчилар Наврўзни бир вақтнинг ўзида икки мамлакатда — Қозоғистон ва Ўзбекистонда нишонлашади.
20:13 / 03.02.2025
Зеленский Путин билан музокараларга тайёрлигини айтди

Зеленский Путин билан музокараларга тайёрлигини айтди

Бу ҳақда “Украинская правда” хабар бермоқда.
09:54 / 05.02.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!