$
12739.95 UZS
7.39
139.14 UZS
-0.23
14191.03 UZS
9.5
28° Кечаси 16°

Интернет

Тошкентнинг қоқ марказида тунда бир оиланинг уйи бузиб ташланди (видео)

19:27 / 25.03.2022

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида қурилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига туташ хонадонларнинг бири бузиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тарқалган видеотасвирда айтилишича, хонадонларнинг бирига тунги вақтда Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул исмли шахс (видеотасвирдаги гапга ишонилса, бу Кунўз нашри билан муаммоли вазиятга тушиб 2019 йилнинг 27 сентябрида туман ҳокими ўринбосари лавозимидан кетган, аммо 2020 йилнинг ноябрида яна “пост”га қайтган Абдурасул Ваҳобов бўлиши мумкин, -таҳр.) 15 нафар маскали ҳарбийлар билан келиб, хонадон эгаларини мажбуран уйдан олиб чиққан ва уйларини бузишган.

Xabardor.uz сўрови билан Бош прокуратуранинг берган маълумотига кўра, Олмазор туман ҳокимлигининг 5 январь кунги даъво аризасига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди 2022 йил 17 февралда ҳокимлик фойдасига сиртдан қарор қабул қилган, яъни ҳокимлик даъвоси қаноатлантирилган.

Унга кўра, жавобгар Ш.А., М.А. ва 3 нафар фарзандлари билан Олмазор тумани Ёғду кўчасида жойлашган янги қурилган 6-сонли кўп қаватли уйнинг 2 та хонадонига кўчирилишлари белгиланган.

Шунингдек, ушбу ҳовлининг мулкдори бўлган яна бир фуқаро – Ш.А.га Шайхонтоҳур тумани Кўкча даҳасидан 2 хонали янги хонадон ажратилиб, мазкур оилага жами 3 та хонадон берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 февралдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги  янги қонунни қабул қилган ва маъқуллаш учун Сенатга юборган эди.

Мазкур ҳужжатга кўра, келгусида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини бузаётган мантиқсиз қонуности ҳужжатлар бекор қилиниши, ҳокимликларнинг фуқарога тегишли ерларни бировларга бериб юбориши мумкин бўлган барча “дарчалар” ёпилиши керак эди.

Шунингдек, маъқулланиши кутилган янги қонунга кўра “снос”га тушаётган ҳудуд эгалари билан очиқ муҳокама ташаббускор томонидан ташкил этилиши ва очиқ муҳокама жараёнининг мажбурий тартибда аудио ва видео ёзуви таъминланиши белгиланаётган эди. Очиқ муҳокамада эса оммавий ахборот воситалари иштирокини ташкил этиш ҳам назарда тутилган эди.

Аммо мазкур қонун номаълум сабабларга кўра Сенат томонидан қайтарилган.

“Тўғри қонунда баъзи камчиликлар бўлиши мумкин, бироқ бу билан бутун бошли қонунни қайтариш нотўғри, деб ўйлаймиз. Ҳозирча асосли эътироз ҳам кўрмадик”, – деб ўз муносабатини билдирган эди депутат Расул Кушербаев.

Маълумот учун, Ўзбекистон “Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслик” рейтингида 139 та давлат ичида 138-ўринда туради.

Шунингдек, 2022 йилда Иқтисодий эркинлик рейтингининг “Мулк ҳуқуқи” индикаторида Ўзбекистоннинг ўрни учун 73 поғонага пасайиб, 180 мамлакат ичида 148-ўринга тушган (2021 йилда 75-ўрин).


Бу ҳам қизиқ

18 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар берди.
14:07 / 17.09.2024
Бухорода атмосферани ифлослантирган 100 дан ортиқ мансабдор шахс жазоланди

Бухорода атмосферани ифлослантирган 100 дан ортиқ мансабдор шахс жазоланди

Бухоро вилоятида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларининг бузилишига қарши доимий назорат рейд тадбирлари ўтказиб кел…
09:39 / 18.09.2024
Қорақалпоғистонда “Адлия сайли” бўлиб ўтди

Қорақалпоғистонда “Адлия сайли” бўлиб ўтди

“Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар…
20:24 / 18.09.2024
Олмазордаги мебель корхонасида ёнғин чиқди

Олмазордаги мебель корхонасида ёнғин чиқди

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
09:40 / 18.09.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18-сентабр куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Виталий …
21:01 / 18.09.2024
Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

Уйқу сифатини яхшилашнинг 10 усули

1. Ҳар доим бир вақтда ухлаш ва уйғонишни одат қилинг;
15:21 / 17.09.2024
Навоийда она ўз чақалоғини пулламоқчи бўлди

Навоийда она ўз чақалоғини пулламоқчи бўлди

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
16:32 / 18.09.2024
Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Германия” саммитида қатнашди

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Германия” саммитида қатнашди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.
14:21 / 17.09.2024
Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 19 ёшли уч синфдош вафот этди

Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 19 ёшли уч синфдош вафот этди

Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берган.
13:16 / 18.09.2024
Бойсундаги кондан яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши вафот этди

Бойсундаги кондан яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши вафот этди

“Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфиди гази сизиб чиқиши ҳолати қ…
14:12 / 18.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!