Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг маълум қилишича, Бухоро вилоятида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларининг бузилишига қарши доимий назорат рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Рейд давомида ўтган 9 ой ичида жами 1 356 нафар фуқаро томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани маълум бўлган. Хусусан, ҳуқуқбузарларнинг 117 нафари мансабдор шахслар эканлиги аниқланган.
Улар қурилиш чиқиндилари ва бошқа чиқинди турларини ёқиш, шунингдек, дала ва аҳоли пунктларида хазон, шох-шаббаларга ўт қўйиш каби ҳуқуқбузарликларни содир этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарлар жами 332 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!