Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8° илиқ, кундузи 20–25° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан, кейинчалик ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7° совуқ, кундузи 2–7° илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!