Uzbekistan Airports Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши сабабли бир қанча рейслар ортга қайтганини маълум қилди.
Мадина, Дубай ва Жиддага ёки аксинча учган бир қатор авиарейслар аэропортларга қайтишга мажбур бўлди.
7Q4461 (Fly One Asia): Андижон—Мадина йўналишида учган рейс Андижон аэропортига қайтди.
7Q342 (Fly One Asia): Мадина—Тошкент йўналишида учган рейс Мадина аэропортига қайтди.
HH901 (Қанот Шарқ): Тошкент—Дубай йўналишидаги рейс Тошкент аэропортига қайтди.
2U7706 (Fly Khiva): Мадина—Андижон йўналишида учган самолёт Мадина аэропортига қайтди.
9S3302 (Аir Samarkand): Жидда—Тошкент йўналишида учган самолёт Жидда аэропортига қайтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!