Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон делегацияси Италиянинг Милан ва Кортина-дъАмпетсо шаҳарларида бўлиб ўтадиган XIV Қишки Паралимпия ўйинларига 2 та йўлланмани қўлга киритди.
Пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Паралимпия ўйинлари йўлланмаларига сазовор бўлишди.
Спортчиларимиз тўрт йилликнинг энг муҳим қишки стартида гигант-слалом дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Маълумот учун, XIV Қишки Паралимпия ўйинлари 2026 йил 6–15 март кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-дъАмпетсо шаҳарларида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!