$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
20° Кечаси 10°

10 турдаги маҳсулот учун божлар юмшатилиши режалаштирилмоқда

17:02 / 18.12.2023

Президент раислигида айни вақтларда ўтказилаётган ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари юзасидаги видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан бугунги кунда трикотаж кийим ва мато, газлама, кабел, маиший техника, мевалар, узум, дуккакли экинлар, қайта ишланган мева-сабзавот каби энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар борлиги қайд этилди.

Тармоқлар ҳар доимги экспорт бозорлари билан чекланиб қолаяпти, янги бозорларга кириб боришга уларда тоқат етишмаётгани алоҳида таъкидланди. Мутасаддиларга экспортбоп 10 турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар бирига 10 тадан янги истиқболли бозорни белгилаб, бозорларда маҳсулотларга техник ва сифат талабларини ўрганиб, ўзимизни корхоналарга уларни ўргатиш, лабораториясига ёрдам бериш топширилди.

Хориждаги ҳамкасблар билан музокара ўтказиб, сертификат, бож ва йиғимларни юмшатиш бўйича чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, давлат раҳбари ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш бўйича янги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Тўқимачилик саноатида кийим-кечак, уй текстили, меҳмонхона учун сочиқ, чойшаб, ёстиқ, матрас, парда каби ўзимизда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар асосан четдан олиб келинаётгани қайд этилди.

Шу боис аралаш тола ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш кераклиги таъкидланди. Бунинг учун биринчи босқичда 125 минг тонна сунъий толадан ип-калава ишлаб чиқариш бўйича 15 та лойиҳа ишга туширилиши белгиланди. Шунингдек, Андижон шаҳрида 15 миллион долларлик, Самарқанд шаҳрида 20 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига сунъий толадан парда ва мебель матолари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Келгуси йилда тўқимачиликда яна камида 700 миллион доллар қўшилган қиймат яратиш, трикотаж бўёқхоналар қувватини 40 фоизга, газлама матода – 30 фоизга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий қилиш топширилди. Юқори қиймат берадиган янги лойиҳаларга 200 миллион доллар ресурс сифатида ажратилиши белгиланди.

Бу маблағлар йирик тозалаш иншоотлари қуриб бериладиган ҳудудда бўёқхоналар ташкил қилиш лойиҳаларига берилади. Уларга сувни тозалаш иншоотлари харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.


Бу ҳам қизиқ

Энди Тошкент метроси тоннелларида ҳам алоқа операторлари ишлайди

Энди Тошкент метроси тоннелларида ҳам алоқа операторлари ишлайди

Тошкент метрополитени тизими йўловчилар учун муҳим транспорт тури бўлиб, шаҳар бўйлаб қулай ва самарали ҳаракатланиш имконин…
17:00 / 19.04.2025
Абхазия Республикаси “свет”сиз қолди

Абхазия Республикаси “свет”сиз қолди

“19 апрель куни тан олинмаган Абхазия Республикаси ҳудудининг барча қисмида электр энергияси таъминоти тўхтатилди. Грузия эн…
15:52 / 19.04.2025
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда барча товарларни экспорт қилиш тақиқлари бекор қилинади. Фақат 86 та товар гуруҳлари бундан мус…
19:43 / 18.04.2025
19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.
22:07 / 18.04.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қў…
22:00 / 19.04.2025
Заргарлар мол-мулк солиғидан озод қилинди

Заргарлар мол-мулк солиғидан озод қилинди

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинди. Бу ҳақда Адлия вази…
19:28 / 19.04.2025
“Манчестер Сити” “Эвертон”ни мағлуб қилди, Ҳусанов бу сафар ҳам захирада қолди

“Манчестер Сити” “Эвертон”ни мағлуб қилди, Ҳусанов бу сафар ҳам захирада қолди

АПЛнинг 33-туридан ўрин олган “Эвертон: - “Манчестер Сити” беллашуви бўлиб ўтди.
21:11 / 19.04.2025
Пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025 йилнинг 18 апрелдан 22 апрелгача 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабат …
16:29 / 19.04.2025
Тошкентда эркак банкни сохта қуролда ўмармоқчи бўлди

Тошкентда эркак банкни сохта қуролда ўмармоқчи бўлди

Тошкентда банк хизматлари марказига уюштирилган босқинчилик ҳаракати юзасидан маълумот берилди.
08:41 / 19.04.2025
Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев вазир ва ҳокимларни танқид қилди

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди.
15:37 / 18.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!