Бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказди.
Йиғилишда ҳосилдорлиги паст 16 минг гектар боғ ва 10 минг гектар токзорларда йилига ўртача 100 миллион доллар даромад бой берилаётгани таъкидланди. Лекин, ҳеч бир туман ҳокими бу борада айтарли иш қилмаётгани танқид қилинди.
Хусусий инвестицияларни жалб қилиб, яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнида янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш муҳимлиги таъкидланди.
Келгуси йилдан бошлаб боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.
Давлат корхоналари балансидаги носоҳавий боғ ва токзорларни тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!