Россия бўйлаб меҳнат муҳожирларига қарши оммавий рейдлар бошланди, дея хабар беради “Мемориал” инсон ҳуқуқлари лойиҳаси. Маълумотларига кўра, полиция ходимлари муҳожирларни метронинг аниқ нуқталарида ёки яшаш жойида “Сфера” юзни таниб олиш дастуридан фойдаланиб ушламоқда. Ушланганларнинг аксарияти Афғонистондан келган муҳожирлар, аммо уларнинг орасида Конго, Эфиопия, Ўзбекистон ва Украинадан келганлар ҳам бор.
Рейдлар Санкт-Петербург, Обнинск, Қозон, Воронеж, Ростов-на-Дону, Твер ва Саратов областларида амалга оширилгани маълум. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, ўнлаб ёки юзлаб ушланганлар ҳақида сўз бориши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!