$
12600.05 UZS
16
143.17 UZS
-0.63
13605.53 UZS
70.13
35° Кечаси 21°

Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев Си Сзинпин билан музокара ўтказди

20:13 / 03.07.2024

Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Хитой Раисига Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаётгани ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Етакчилар кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида улкан ютуқларга эришилганини таъкидладилар.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ҳукуматлар, парламентлар, ташқи сиёсат ва тармоқ идоралари даражасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди.

Йил якунига қадар Ташқи ишлар вазирлари стратегик мулоқотининг иккинчи йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Яқин кунларда Хитой парламентининг юқори даражадаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Хитойнинг етакчи молиявий тузилмалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда. Хусусан, “Ипак йўли” жамғармаси билан инвестиция платформаси яратилди, Хитой Эксимбанки кўмагида пойтахтимизда Олимпия шаҳарчаси қурилиши якунланмоқда. Ушбу банкнинг Тошкент шаҳрида ҳудудий филиали очилиши кутилмоқда.

Президент ХХР Раисини камбағалликка қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаётганини алоҳида таъкидлади. Бу муҳим йўналишда тажриба алмашиш бўйича узоқ муддатли дастур қабул қилиш таклифи билдирилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин ҳамкорлик давом эттирилади.

Давлатимиз раҳбари ХХР етакчисига ШҲТга раислик даврида катта муваффақиятлар тилади ва музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти ХХР Раисини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.

Учрашув ҳар доимгидек ўзаро ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди.

														6 июль учун об-ҳаво маълумоти

6 июль учун об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатл…
07:28 / 06.07.2024

														"Анор" таъмли ичимликнинг таркиби Ўзбекистонда ҳам текширилмоқда

Келтирилган маҳсулотлар таркибида заҳарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.
23:07 / 05.07.2024

														UzAutoSavdo тизимига киберҳужум уюштирилди

14 250 дона Chevrolet Cobalt хариди учун онлайн контрактация тузилган.
21:20 / 05.07.2024

														Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
21:13 / 05.07.2024

														Ўзбекистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов кутиб олди

Эртага, 6 июль куни Президентимиз Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
21:07 / 05.07.2024

														ИИБ хонасида фуқаронинг тутқаноғи тутиб қолди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
18:05 / 05.07.2024

														200 нафар ўзбекистонликлар Японияга IT соҳаси бўйича ишга юборилади

Японияга ишга жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
17:51 / 05.07.2024

														Икки фуқарони 24 000 доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
16:08 / 05.07.2024

														Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5 июль куни Туркий давлатлар …
15:40 / 05.07.2024

														Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди

Либос танлаш жараёнида лавҳада айтиб ўтилганидек, Озодбек Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билд…
14:38 / 05.07.2024

Бу ҳам қизиқ

Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди

Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди

Либос танлаш жараёнида лавҳада айтиб ўтилганидек, Озодбек Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билд…
14:38 / 05.07.2024
"Анор" таъмли ичимликнинг таркиби Ўзбекистонда ҳам текширилмоқда

"Анор" таъмли ичимликнинг таркиби Ўзбекистонда ҳам текширилмоқда

Келтирилган маҳсулотлар таркибида заҳарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.
23:07 / 05.07.2024
“Устаси фаранг ўғрилар 3” фильмининг премьера санаси маълум бўлди

Жаҳон премьераси кузга режалаштирилган.
12:23 / 05.07.2024
Евро-2024. Германия ва Португалия турнирни тарк этди

Кеча, 5 апрель куни Евро-2024 чорак финалидан ўрин олган Испания-Германия ҳамда Португалия-Франция баҳслари бўлиб ўтди.
09:17 / 06.07.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5 июль куни Туркий давлатлар …
15:40 / 05.07.2024
UzAutoSavdo тизимига киберҳужум уюштирилди

UzAutoSavdo тизимига киберҳужум уюштирилди

14 250 дона Chevrolet Cobalt хариди учун онлайн контрактация тузилган.
21:20 / 05.07.2024
Туристик мақсадда 2,2 млн нафар ўзбекистонлик чет элга чиққан

Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди.
09:44 / 05.07.2024
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
21:13 / 05.07.2024
Икки фуқарони 24 000 доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Икки фуқарони 24 000 доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
16:08 / 05.07.2024
Эрталаб оч қоринга қаҳва ичсангиз, организмда қандай ҳолат юзага келади?

Эрта тонгда қаҳванинг мунтазам дозаси кўплаб муҳим витаминлар ва минералларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин
11:19 / 05.07.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!