Айни кунларда Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Делегациянинг мамлакатимизга ташрифи 6 июлга қадар давом этади. Делегация таркибидан 300 нафарга яқин афғонистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрин олган.
Шунингдек, бугун, 3 июль куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказди.
Ушбу учрашувда давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланиб, ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-конь саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди. Бундан ташқари, ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Ушбу ташриф доирасида бир қатор вазирлик ва идоралар билан учрашувлар, икки томонлама бизнес-форум ҳамда Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюради ҳамда халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!