Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари О.Х. “В.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “В.” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!