АҚШ президенти Жо Байден Халқаро жиноят судининг Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галантни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорини ғазабли деб атади.
“Халқаро жиноят суди Исроил раҳбариятини ҳибсга олиш тўғрисида ордер бериш жуда даҳшатли. Яна бир бор аниқлик киритишга ижозат беринг: Биз ҳар доим Исроил билан унинг хавфсизлигига таҳдидларга қарши турамиз”, – деган Байден ўз баёнотида.
Пайшанба куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!