Қирғизистон етакчиси матбуот хизматининг хабарига кўра, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2025 йил 1 июлдан бошлаб мамлакатга электрон сигаретларни олиб кириш, сотиш ва чекишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолаган.
Хабарда Садир Жапаров “Фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади”, — дейилади. Хусусан, Қирғизистонда 2025 йил 1 июлдан электрон сигаретларни олиб кириш, сотиш ва чекишга тақиқ жорий этилади.
Қонунга кўра, электрон сигаретлардан фойдаланиш жисмоний шахслар учун 10 минг сом (115 доллар), юридик шахслар учун 60 минг сом (690 доллар) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Электрон сигаретлар сотганлик учун жарима 20 минг сом (230 доллар), юридик шахслар учун 65 минг сом (750 доллар)ни ташкил этади.
Бундан ташқари, қонунда электрон сигаретларни ноқонуний олиб кирганлик учун ахлоқ тузатиш ишлари ёки 100−120 минг сом (1380 долларгача) миқдорида жарима назарда тутилмоқда. Электрон сигаретлар кўп ёки жуда кўп миқдорда олиб кирилган тақдирда, 200 минг сомгача (2300 доллар) жарима ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!