$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

26 млн. сўмга тенг бўлган қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

18:59 / 31.10.2022

26 млн. сўмга тенг бўлган қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган гуруҳ ушланди. Бу ҳақда Тошкент ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 21 сентябрь куни Янгийўл шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, кўп миқдордаги қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган бир гуруҳ шахс далилий ашёлар билан ушланган.

Аниқланишича, бундан бир неча кун олдин Чирчиқ шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро (А.У) 37 ёшли аёли (К.К) билан бирга уч нафар танишлари (бир нафар аёл ва икки эркак)ни жалб қилган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, Бўстонлиқ туманида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирини ижарага олган ва у ерда 100 ва 200 минг сўмлик Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини қалбаки усулда тайёрлаган.

Орадан бироз вақт ўтиб, ушбу купюраларни муомалага киритиш мақсадида Янгийўл шаҳар марказий бозорига келган ушбу шахслар (тадбиркорлар хабари асосида) ички ишлар бўлими ходимлари томонидан гумонланувчи тариқасида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида улардан жами қиймати 26 млн 200 минг сўмга тенг бўлган 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида олинган (қалбаки пулларга нисбатан экспертиза тайинланган).

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176 моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2 қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Бугун Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги 2024” турнири бошланади

Тошкентда 21-30 ноябрь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари жам бўлади. Боиси ушбу саналарда шахмат бўйича учинчи бор Хал…
09:40 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024
АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ Украинага эски ATACMS ракеталарини сотган

АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилиб, ўз арсеналини модернизация қилиш учун Киевга эскирган ATACMS ракеталарини юборгани айтилм…
11:34 / 21.11.2024
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!