Бугун, 22 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Шайхонтоҳур туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бунга сабаб ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилишидир. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Катта Олмазор” МФЙдаги кўп қаватли уйлардаги 1173 та хонадон;
“Бешёғоч” МФЙдаги кўп қаватли уйлардаги 368 та хонадон ва 210 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 31 та.
“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, – дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!