Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.
Марҳамат туманидаги “М.А.О” МЧЖ ва Қўрғонтепа туманидаги “Б.Қ” МЧЖларга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган бензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-92 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.
Хабарда, ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилганлиги айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!