Агар АҚШ ҳукумати тўлақонли ҳарбий бюджет ўрнига бир йилга молиялаштириш бўйича резолюцияни қабул қилса, Украинага бериладиган ёрдам камайиши мумкин. Бу ҳақда “Politicо” нашри ёзмоқда.
“АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийлари, агар ҳарбийлар тарихда биринчи марта бир йиллик вақтинчалик молиялаштириш акти бўйича ҳаракат қилишга мажбур бўлса, Украинага ёрдам беришдан тортиб, янги Б-21 бомбардимончиларини олиш муаммоларигача бўлган жиддий оқибатлар рўйхатини тузди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, резолюция Пентагоннинг молиялаштирилишини 29 миллиард долларга қисқартиради.
Агар Конгресс вақтинчалик молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилса, бу баҳордаёқ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкин.
Баҳорда Конгресс Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сифатида қарийб 40 миллиард доллар ажратди, октябрь ойида эса Байден Киев учун яна 12,4 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутувчи муваққат ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.
Маълумот учун, Россия жорий йилнинг 24 февралидан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Киев режимига ўнлаб миллиард долларлик қурол-яроғ юборишда давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!