“АҚШнинг Филаделфия шаҳрида ўзбек диаспораси вакиллари бўлган ишбилармон аёллар учрашуви бўлиб ўтди”, – деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.
Тадбир, “Ватан” жамияти ҳамда Ўзбекистоннинг Ню-Ёркдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Анжуман самимий ва конструктив руҳда ўтиб, тадбиркорлик, жамоат ишлари ва ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган диаспора вакилларини бирлаштирган. Иштирокчилар аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда диаспора ҳамжамиятида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишган.
Учрашув якунлари бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, “Ватан” жамияти кўмагида Аёллар кенгашини ташкил этиш, хотин-қизлар иштирокида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича келишувга эришилган. Бундан ташқари, минтақада истиқомат қилаётган ватандош аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун ихтисослаштирилган маслаҳат марказини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!