Аввалроқ, Эрон Туркияга баллистик ракета учиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Туркия Мудофаа вазирлиги Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб, НАТО ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинганини маълум қилди.
Таъкидланишича, Газиантеп шаҳри яқинига ракета қолдиқлари тушган, аммо қурбонлар қайд этилмаган.
Вазирликнинг ёзма баёнотида айтилишича, қарор минтақадаги сўнгги воқеалар фонида қабул қилинган. “Шимолий Кипр Турк Республикаси хавфсизлигини босқичма-босқич таъминлаш режаси доирасида минтақамиздаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, бугундан бошлаб ККТР ҳудудида олтита F-16 қирувчи самолёти ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлаштирилди. Вазиятни кейинги баҳолашга қараб, зарур ҳолларда қўшимча чоралар кўрилади", - дейилади баёнотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!