Россия президенти Владимир Путин Эроннинг сайланган олий раҳбари Можтаба Хоманаийни табриклади.
“Эрон Ислом Республикаси Олий Раҳбари этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимизни қабул қилинг. Ҳозир Эрон қуролли тажовузга қарши курашаётган бир пайтда, ушбу юксак лавозимдаги фаолиятингиз, шубҳасиз, катта жасорат ва фидойиликни талаб этади. Сиз отангиз ишини шараф билан давом эттирасиз ва оғир синовлар қаршисида Эрон халқини бирлаштирасиз”, – дейилади хабарда.
Россия раҳбари Москванинг “ўзгармас қўллаб-қувватлаши” ва Эрон халқи билан бирдамлигини тасдиқлаб, Россия Ислом Республикасининг ишончли ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!