Мин сулоласи даврига оид бўлган икки сопол ҳайкалча Шанхай музейи коллекциясига жойлаштириш учун АҚШдан олиб келинди. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу воқеага бағишланган тадбир сешанба куни Хитой миллий маданият мероси бошқармаси томонидан ўтказилди. Қўшма штатлари фуқароси бўлмиш Сюзанна Фратус ушбу ҳайкалчаларни апрелда Хитойнинг Сан-Франсискодаги бош консуллигига тақдим этганди.
"Ушбу ҳайкалчалар сизга пул ёки сиёсат сабабидан тақдим этилмади. Улар сизга, хитой халқига бўлган муҳаббат ва ҳурмат юзасидан қайтарилди" – деган Фратус.
Ҳайкалчалар қабрга қўйиладиган предметлардан ҳисобланмоқда ва муҳим коллекцион қийматга эга.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!