Бугун, 22 декабрь куни соат 09:54 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор 6-даҳасида жойлашган ширинликлар дўкони том қисми ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 09:57 да етиб бориб, ёнғин соат 10:01 да қуршаб олинган ва соат 10:04 да ўчирилган.
Бу ҳақда, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
“Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!